Қибрайлик меҳнаткаш деҳқонлар

Давлатимиз рахбари Мухтарам Президентимиз томонидан охирги йилларда олиб борилаётган, қишлоқ хўжалигидаги ислохотлар, ўз натижасини яққол кўрсатиб турибди. Буларнинг ислохотлар орқасидан, меҳнатсевар халқимизнинг, 2019 йилда мисли кўрилмаган ғалла хосили йиғиб олинди.  Албатта бу натижага осонликча эришилмади.  Тошкент вилояти Қибрай тумани, Дурмон худуди “AGRO CONSALTING” МЧЖ ер участкасида, жорий йилнинг 14 сентябрда, йиғилган хосил ва 2020 йилги хосил учун агротехник ишларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида туман кенгаши, бухгалтерия маркази ходимлари, шунингдек туман фермер ва деҳқонлар билан биргаликда анжуман йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кузги ғаллани ўз вақтида сифатли экиб олишга бағишланган масалалар кўрилди. Сўзга Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутаххасиси Вафо Латипов ва Кибрай туман кенгаш раиси чиқишди.

   “Тошкент вилоятида Қибрай тумани ўз урнига эга, туманнинг ахолиси жуда меҳнаткаш, ўз олдига хар доим юқори  мақсадлар қуяди ва унга эришади. Хозирда биз замонавий Хитой усулида енгил конструкцияли иссиқхоналар қўрилишини режалаштирмоқдамиз. Бу иссиқхоналарнинг афзалликлари ва энергия тежамкорлиги жуда юқори. Масалан Хитойнинг бир провинциясида шунақа иссиқхонадан йилига 24 млрд. долларлик экспортга мулжалланган махсулот ишлаб чиқараркан. Биз барча фермер, деҳқон ва томорқачиларга имтиёзли кредитлар, 3 сотихга ихчам иссиқхоналар қўриб беришга тайёрмиз. Тумандаги ҳар бир томорқачи ўз томорқасидан шундай иссиқхона қўриб унумли фойдаланаолса 1 сотихдан 10 млн. сўм, 10 сотихдан 100 млн. сўм фойда олиши мумкин”, дейди анжуманди очиб бераркан Вафо Латипов.

Шундан сунг Кибрай туман кенгаши раиси Тўраходжаев Хамидулла, ғаллачилик сохасидаги фалсафа фанлари доктори Бахромов Арслон ва “Қибрай кимё” МЧЖ усимликларни химоя қилиш отряди мутаххасиси Нодиров Музаффар сўзга чиқиб 2020 йил учун агротехник ишларни ўз вақтида амалга ошириш, ғаллани хар хил хашоратлардан ва касалликлардан асраш бўйича туман фермерларига тушинтириш ишлари олиб боришди. Анжуман якунида Қишлоқ хўжалиги техникалари “AGRO CONSALTING” МЧЖ даласига кириб кўзги агротехника ишларини бошлаб юборди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши етакчи мутаххасиси

Ж.Галаев

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram