Юқоричирқ туманида пахта теримига тайёргарлик кўрилмоқда

Тошкент вилояти Юқоричирқ тумани “Суранкент” ҳудудида “Агрокультура Экспорт, Суппорт” МЧЖ раҳбари  Шодиев Жўрабекнинг пахта даласида бўлганимизда, пахта даласини дефоляция қилаётганини гувоҳи булдик.

Унинг ер 500 гектар ер майдонида “Султон” навли чигит қадалган бўлиб, бугунги кунда ҳар бир ғўзада 30-35 дона кўсак ва пахта чаноғи очилгани куриниб турибди. Далада бўлганимизда ғўза дефоляцияси билан бандлиги ва пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш ишларига тайёргарлик кўраётганлиги, 94 та ишчиси ва ҳар доимгидек 200 та мавсумий ишчиларидан ташқари яна 250 та теримчиларни жалб этган ҳолда, ўн-ўн беш кунда ҳосилни нес-нобуд қилмасдан юқори сифатларда териб олиш режалари борлиги тўғрисида гапириб берди.

 Теримчиларга яхши шароит яратиш билан бирга уларга керакли калиш ва фартук бериш, тушликлар ташкил этиш, бир килограмм пахта учун белгиланганидек
800 сўмдан ҳақ тўлашини маҳалладошларига хонама-хона юрган ҳолда тушунтириб берган. Илғор теримчиларга терган пахтасини тарозидан ўтказиш ва топшириш учун ёрдамчи ҳашарчилар ҳам бириктирилганлигини айтиб ўтди.

“Агрокультура Экспорт, Суппорт” МЧЖ раҳбари ўзининг ғалладан бўшаган
380 гектар ерига тўлиқ такрорий экинлар мош, ловия, картошка, сабзи, бодринг, маккажўхори каби экинлар экилганлигини ва ўндан оладиган даромадлар билан ҳам ўртоқлашди. МЧЖ раҳбари 2018 йил пахта режасини 89% га бажариб 26 центнердан ҳосил олгани, унда сувдан ва ўз вақтида ўғит беролмагани, кўсак қуртига қарши кураша олмаганини айтиб афсуслангани, 2019 йилда қийинчиликсиз ғўза парвариши ва ҳосилдорликни 110% дан кам бўлмаслигини, камида 37 центнердан ҳосил олишни ғурур билан гапирди. Ўз гапларини асоси сифатида ҳар бир ғўзадаги кўсак сонларини асос қилиб келтирди. У ўзининг 2 йиллик фаолиятидан келиб чиқиб, меҳнат қилган ҳар бир фермер албатта натижага эришади”.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутаххасиси

М.Турдиев

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram