Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг фаолияти бўйича м а т б у о т а н ж у м а н и г а пресс релиз
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш орқали аҳолининг 60 фоизидан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналри ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фермер хўжаликларининг ер майдонлари мақбуллаштирилди. Натижада 77,5 мингдан зиёд фермер хўжалиги фаолияти таъминланди.
2018 йилнинг 28 февралида “Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан фермер хўжаликларига имтиёзлар берилди. Тупроқ унумдорлиги паст ва охирги 3 йил мобайнида ҳосилдорлик гектарига 15 центнергача бўлган ерларда пахта хомашёсига давлат буюртмасини жойлаштирмаслик, насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергия қиймати давлат бюжетидан тўлаб берилиши, пахта ва ғалла харид нархларини қарийиб 3 бароварга ошгани шулар сирасидандир.
Жорий йилдан эса томчилатиб суғоришни жорий этган пахтакор фермер ва бошқа хўжаликларга бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар гектарига 8 миллион сўмдан субсидия берилишни бошлади. Вазирлар Маҳкамасининг ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан белгиланаган фоиз ставкасидан бир гектарга 20 млн.сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизли пункти миқдорида қоплаб берилди. Сув таъминоти оғир жойларга 2922 та Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағлари 9,1 млрд маблағи ҳисобидан артезиан қудуқлари қазиб берилди. Ҳозирда жамғарма 12 мингдан зиёд деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига иссиқхоналар кўриш, мевали дарахт кўчатлари экиш, парранда ва бошқа соҳалар учун имтиёзли (7 фоизли) кредитлар ажратди.
Қайд этиш жоизки, 246 млрд.сўм маблағ босқичма-босқич фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан мамлакатимиздаги 4,5 млн.дан зиёд деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 435 мингдан зиёд ер майдонларининг электрон базаси яратилди. Уйма-уй юриш орқали ҳар бир хонадонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эктириш тизими яратилди.
Натижада бугунги кунгача 4,8 млн тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга эришилди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини билимини ошириш учун туман кенгашлари ҳузурида “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари” ташкил этилди. Улар пахта-ғаллачилик фермер хўжаликларининг молиявий ва бошқа ҳисоботларини бепул амалга ошириб бермоқда.
Тизим вакилларини ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси ҳам эътиборда. Хусусан, кенгаш 2018 йилда фермер хўжаликларига 13 минг 871 та даъво ариза ва талабномаларга асосан 67,1 млрд.сўм ундириб берилди. 2019 йилнинг ўтган даврида эса 4316 та даъво ариза ва талабномаларга асосан 10,7 млрд.сўм маблағлар ундириб берилди.
2018 йилда 500 нафардан зиёд фермер Хитой, Голландия, Германия, Япония, Белгия, Польша, Франция, Литва, Австрия каби мамлакатларда билим ва маҳоратини бойитди. Ҳозирда Хитойнинг Шоугуан шаҳридаги “Сань Юан Чжу” корпорацияси технологияси асосида “Қуёш био-вегетарийси” типидаги иссиқхоналар тажрибасини ва технологиясини юртимизда жорий қилиш мақсадида бир гуруҳ вакиллар хизмат сафари жўнат кетади.
Келгусида фаолиятимизни янада ривожланиши учун қатор таклифлар ишлаб чиқилган. “Томорқа хизмати”нинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, экспорт бўйича қўлланмалар (Guidebook) ҳамда брошюралар чоп этиш, тарқатиш, семинарлар ва тақдимотлар ташкил этиш.