“Кужган олтин даласи”: фермерлар тажриба алмашди

“Кужган олтин даласи”: фермерлар тажриба алмашди

Бу хўжалик бир неча йиллардан буён қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштирмоқда. Фермер Маҳфузахон Аҳмедова фаолиятини 2006 йилда бошлаган бўлса, шу йиллар давомида бир қатор янгиликларга қўл урди. Янгиликка интилувчан, изланувчан фермер маҳаллий ва минерал ўғит аралашмасидан фойдаланиб, ер унумдорлигини ошириш, ғалла ва мева-сабзавотдан мўл ҳосил етиштириш борасида етарлича тажриба тўплаган. 

Хўжалик ерлари атрофида жойлашган зовур тозаланиб, яроқли ҳолга келтирилиши эвазига 35 гектардаги ерости сизот сувлари сатҳини меъёрий чуқурликка (1,7-1,8 метрга) пасайтиришга эришилди. Бу эса ерни захланишини олдини олишда қўл келмоқда. Кўп тармоқли фермер хўжалигида ғалла билан бир вақтда 15 гектардаги боғдан ҳам мўл ҳосил олиниб, фойда камида ярим миллиардни ташкил этмоқда. 

Тумандаги энг кўп пилла етиштирувчи хўжаликда ҳар йили тонналаб “кумуш тола” етиштирилмоқда. Мисол учун, бу йил 18 қути ипак қурти парваришланиб, 1120 килограмм пилла тайёрланди. Даромад ҳам шунга яраша ошиб, 1275 миллион сўмни ташкил қилди. 

Снимок.JPG

 М.Аҳмедова олинган даромад ҳисобидан фермер хўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ишчилар учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ишчиларга шарт-шароитни яхшилаш, уларнинг дам олишларини ташкил қилиш мақсадида дала шийпони қуриб, битказилди. Бу ерда дам олиш, маънавият хонаси, ошхона ишчилар хизматида. 

Фермер хўжалиги ишчиларига ҳар куни бепул иссиқ овқат тарқатилади. Бунинг учун хўжаликда 10 қорамол, 50 бош қўй, 30 бош парранда парваришланмоқда. Дала четларига эса турли сабзавотлар экилган. 

photo_2019-09-03_15-05-40.jpg

 Қилинаётган ана шундай ибратли ишлар ва эришилаётган ютуқларни бошқалар билан баҳам кўриш ниятида Асака туманидаги “Кужган олтин даласи” фермер хўжалигида боғдорчилик йўналишида семинар ўтказилди. Фермерлар Голландия ва Сербиядан олиб келинган олма кўчатларини парваришлаш технологияси, ҳосилдорлиги ва экспортбоплиги борасидаги мулоҳазалар билан танишди. 

Нажмиддин Мирабдуллаев,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

http://uza.uz/oz/society/kuzhgan-oltin-dalasi-fermerlar-tazhriba-almashdi-03-09-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram