“Панама касаллиги”
Ўсимлик ва меваларнинг “Панама касаллиги” билан зарарланиши Колумбиядаги 175 гектар майдондаги банан плантатсияларида аниқланди. Бу ҳақда FruitNews Freshfruitportal нашрига таяниб хабар бермоқда.
Касаллик биринчи марта бундан бир ой аввал аниқланган эди. Ҳозирги кунда, мамлакатда жами 50 минг гектар майдонда банан етиштирилади.
Fusarium TR4 замбуруғи сув ва озуқа моддаларининг ўсимликка киришини чеклайди, натижада у мева бермайди ва халок бўлади. “Панама касаллиги” пеститсидларга чидамли бўлиб, замбуруғдан зарарланган тупроқ эса узоқ вақт давомида маҳсулот етиштириш учун яроқсиз бўлиб қолади.
“Панама касаллиги” мамлакат учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин: мамлакат банан экспорти билан шуғулланади. Фермер хўжаликлари зарар кўриши, далада меҳнат қилганлар эса тирикчилик манбаисиз қолиши мумкин.
Колумбия сал аввалроқ, ТР4 (Панама касаллиги) тарқалиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Аммо, банан экспорти давом этиши маълум қилинди, чунки ТР4 штамми инсон соғлиғига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, ҳаттоки замбуруғ билан касалланган минтақалардаги етиштирилган мевалар ҳам хавф туғдирмайди.
Хозирги кунда, Колумбия қишлоқ хўжалиги институти (ИCА) Колумбия банан етиштирувчилар уюшмаси (Augura) ва Магдалена банан етиштирувчилар уюшмаси (ASBAMA) билан биргаликда ТР4 (Панама касаллиги) га қарши курашиш стратегиясини ишлаб чиқишмоқда.