Хитойга қовун экспортига йўл очилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 27-28 август кунлари Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикасининг бош божхона бошқармаси ўртасида “Ўзбекистондан Хитойга қовун экспорт қилиш бўйича фитосанитар талаблар тўғрисида баённома” имзоланди. 

Ушбу баённомага мувофиқ, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қовун Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидан – Хоразм, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан бўлиши лозим. Шунингдек, Хитойга экспорт қилинадиган қовун фитосанитар талабларга тўлиқ мувофиқ келиши, жумладан, зарарли организмлардан ҳоли ҳудудларда етиштирилиб, карантин инспектори томонидан мониторинг назоратидан ўтказилган бўлиши талаб этилади. 

Қовунни экспорт қиладиган барча далалар, қадоқлаш цехлари Хитой ва Ўзбекистон карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши ва тасдиқланиши лозим. Ушбу рўйхатдан жой олишни режалаштираётган тадбиркорлик субъектларидан 10 сентябрга қадар “Ўздавкарантин” инспекциясига мурожаат қилишлари сўралади (www.karantin.uz). 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қовунни экспорт учун юклаш ва ташиш “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторлари назорати остида амалга оширилиши белгиланган. Экспорт қилинаётган маҳсулот қадоғида дала ва қадоқлаш цехи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши талаб қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Хитойга Ўзбекистондан экспорт қилишга рухсат этилган карантин остидаги маҳсулотлар тури 12 тани (гилос, мош, қобиқсиз грек ёнғоғи, ширин ва аччиқ бодом, узум данаклари, кунжут, майиз, қуритилган аччиқ қалампир, аччиқ қалампир, ўрик қоқиси, қовун) ташкил этади. 

Экспортёр тадбиркорлар юқорида кўрсатилган маҳсулотларни транспорт бирликларига юклашдан олдин “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторларига мурожаат этишлари лозим. 

Ҳозирда “Ўздавкарантин” инспекцияси ХХР карантин хизмати билан Хитойга қўшимча равишда анор, узум ва лимон экспорт қилинишига рухсат олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

“Ўздавкарантин” инспекциясиахборот хизмати

http://uza.uz/oz/society/khitoyga-ovun-eksportiga-y-l-ochildi-31-08-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram