Томорқачилар учун маҳаллада расталар бўлади

Томорқачилар учун маҳаллада расталар бўлади

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами ҳамда ўқув йили бошланиши муносабати билан шаҳар ва туман деҳқон бозорларида арзонлаштирилган “Даладан дастурхонгача” шиори остида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ҳамда мактаб ўқув қуроллари савдо ярмаркаси давом этмоқда. 

“Даладан дастурхонгача” тамойили доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқонлар ўзлари бозор расталарида сотишмоқда. Бу эса нархларнинг сунъий ошиб кетишини, аҳоли кайфиятига салбий таъсир ўтказишининг олдини олмоқда. Савдо ярмаркаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз томорқасида етиштирган фуқаролар ва хусусий тадбиркорлар 40 турдаги озиқ-овқат савдоси билан шуғулланмоқда. 

Ташкилотчилар савдо ярмаркасида фуқаролар орасида гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг ошиб кетиши билан боғлиқ саволларга жавоб излаб кўришди. Шу боис битта қорамол сўйилган холда, 1 килограмм гўштнинг ўртача нархи ҳисоблаб чиқилди. Шунда мол гўштининг бир килоси учун 39000 сўм нарх белгиланиб, харидорларга етказилмоқда.   

– Маҳсулот етиштираётган ҳар бир деҳқон бозорга бориб доим ҳам жой тополмайди, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Абдушокир Раҳимов. – Дарвозани бошида юкни туширишингиз билан тўрттаси келади, мана шу нархда берасан, бермасанг ҳам берасан деб. Бечора деҳқон қанча меҳнат ва харажат қилиб маҳсулотини айтайлик 2 мингга сотади, у ерда ўтирган олибсотар бир жойдан иккинчи жойга ўтказиб 3 мингга сотади. 

Ана шуни олдини олиш учун бозорлардан томорқачиларга раста бериш керак. Ҳеч бўлмаса ҳар бир маҳаллага биттадан раста берилса, кимнинг маҳсулоти пишган ва вақти бўлса, чиқиб белгиланган жойда навбат билан сотаверсин. Биз мазкур таклифни айни вақтда кўриб чиқмоқдамиз. Ана шунда ҳар деҳқон, ҳам харидор учун фойдали иш қилган бўламиз. 

Сайёра ШОЕВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/tomor-achilar-uchun-ma-allada-rastalar-b-ladi-29-08-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram