Келажак — бизники, марра — бизники! (+фотогалерея)

Келажак — бизники, марра — бизники! (+фотогалерея)

Дарҳақиқат, бугун нимагаки эришган бўлсак, мустақилликнинг шарофатидандир. Чунки ота-боболаримизнинг орзуси бўлган ҳурлик бизга кўплаб имкониятлар йўлини очиб берди. Халқимизнинг энг аввало, тинч, осойишта ва фаровон яшашига замин яратилди. Барча соҳаларда кўплаб ютуқларга эришилди. Шу боис ҳам биз мустақилликни буюк неъмат дея атаймиз. Шу боис ҳам энг улуғ ва энг азиз айёмимизни ҳар йили кўтаринки кайфиятда нишонлаймиз.

Бу йил ҳам O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши вакиллари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини катта тайёргарлик билан кутиб олиш мақсадида халқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу орзу-интилишларига муносиб тарзда нишонламоқдалар. Шу муносабат билан Денов туманида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  шиори остида “Келажак — бизники, марра — бизники!” мавзусида Форум ўтказилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси иштирок этди. Форум давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ҳам ўз ичига қамраб олди.

Форум дирасида тумандаги “Афросиёб” стадионида спортнинг муай-тай, каратэ, кураш ва бадиий гимнастика турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Унда деновлик спортсевар ёшлар ўзаро куч синашишди.

– Кўп йилдан буён дарсдан бўш вақтимда Денов туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабидаги каратэ тўгарагига қатнайман, — дейди тумандаги 78-мактаб ўқувчиси, каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Қувончбек Муҳаммадиев. — Ушбу спорт тури бўйича  мусобақаларда қатнашиб, ютуқларга ҳам эришиб келяпман. Бугунги мусобақада ҳам ғолибликни қўлга киритдим. Умуман, спорт менинг ҳаётимда катта ўрин эгаллайди. У нафақат соғлом ва бақувват бўлишимга, балки иродамни тобланишига, ўзимга бўлган ишончнинг ортишига ҳам ёрдам берди.   

Мусобақа ғолибларига партиянинг эсдалик совғалари улашилди.

Меҳмонлар “Inovativ education” ўқув марказига ташриф буюришиб, у ерда таълим олаётган ёшлар билан учрашишди. Суҳбат жараёнида ёшларнинг бугунги яратилган имкониятлар туфайли эришаётган ютуқлари ҳақида сўз борди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

http://uzlidep.uz/news-of-party/4941

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram