Ғаллаоролик дехқонлар шижоати
Мухтарам Президентимиз таъкидлаганларидек ўз касбининг фидойиси ва устаси бўлган асл деҳқонлар юрти эканимиз билан ҳар қанча фаҳрлансак, сизларга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак арзийди. Сирдарёлик фермерларнинг ғуза парваришида зарбдор 40 кунлик эълон қилиш тўғрисидаги Мурожаати барча пахтакорларга ва фермер хўжаликлари рахбарлари зиммасига янада катта маъсулият қуйди.
Бугунги долзарб кунларда Ғаллаороллик деҳқонлар хам ғўза парваришига, унинг агротехникасига катта эътибор қаратмоқдалар.
Шу билан бир қаторда илғор фермерларни, меҳнаткаш деҳқонларни ва наъмунали томорқачиларнинг таркибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2018 йилдаги ПҚ-3803-сон қарорига мувофиқ, “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Наъмунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан тақдирлашга тавсияномалар берилишида номзодларни аниқлаш бўйича шлар олиб борилмоқда. Ўрганилган номзодларини илғор тажрибалари ва натижали ютуқлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилмоқда.
Шунингдек туманда артизан қудуқлар қазиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1019-сонли қарорининг ижроси бўйича салмоқли ишлар хам олиб борилмоқда.
Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан экин майдонларидан бўшаган ерларда такрорий экинларни экиш борасидаги ишларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг кенгашга аъзолик шартномалари тузуш борасида хам аниқ ишлар олиб борилди. Туманда жами 615 та бошқа йўналишдаги фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб шундан, бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларининг 130 таси, 221 та боғдорчилик, 164 та мева сабзавотчилик, 74 та чорвачилик фермер хўжаликларини кенгашга аъзолиги таъминланди.
Экинларни жойлаштириш тўғрисидаги туман ҳокимининг қарори иловасига асосан экин турлари, майдони, ҳосилдорлиги ва сотиш баҳосидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари оладиган даромадларини ҳисоб – китоб қилиб чиқиш бошланди.
Ҳ. Ташмуродов
Кадрлар бўлими бошлиғи