Кенгашга кириш ва аъзолик бадали борасида таклиф берилди

Кенгашга кириш ва аъзолик бадали борасида таклиф берилди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 1 октябридан фермер хўжаликлари қўшилган қиймат солиғи тўловчисига айланади. Лекин, 50-55 фоиз туман марказлари компьютер, принтер ва мебель жиҳозлар билан таъминланмаган келгусида бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис ушбу масала бўйича Бош вазир ўринбосари – Молия вазирига мурожаат этилганлиги хусусида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати йиғилишида ахборот берилди. 

Айни вақтда Молия вазирлиги билан биргаликда марказларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимликлари ва молия бош бошқармаларига қўшма хатлар юборилган. 

Айни вақтда пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилиб бепул консалтинг хизматлари кўрсатилмоқда. Натижада фермер хўжаликлари учун жуда катта қулайликлар яратилди, яъни “agroonline.uz” дастур жорий қилинди. Фермер хўжаликлари таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда банк хизматлари билан дастури интеграция қилинган ва пул маблағлари ҳисоб-китоби электрон имзо орқали амалга оширилиб келинмоқда. 

Ҳозирда 824,3 гектар сув таъминоти яхши ҳудудларда қўшимча таклифлар билан ва ғалладан бўшайдиган 860,3 минг гектар ерга такрорий экинлар жойлаштирилиб, фермерларга етказилди. 22 июль ҳолатида ғалладан бўшаган 780,7 минг гектарда такрорий экинлар экилди. Мош, тариқ, кунжут, ерёнғоқ, сабзавот, картошка кабилар шулар сирасидандир. Бу борадаги ишлар Бухоро вилоятида 97 фоиз, Хоразмда 95 фоиз, Жиззахда 96 фоиз, Фарғонада 94 фоиз бажарилди. 

Шунингдек, аҳоли томорқаларига экилган тўқсонбости ва эртаки экинлардан бўшайдиган 173,1 минг гектар майдонларга ўртаки (такрорий) экинлар экиш режалаштирилган. Хусусан, 1 июль ҳолатига аҳоли томорқаларига 170,8 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилди. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида экиш ишлари тўлиқ якунига етказилган ҳолда бошқа вилоятларда ўртаки экинлар кечикмоқда. 

photo5350732517658962953.jpg

 Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати йиғилишида сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги томорқаларга сув етказиб бериш учун артезиан қудуқларини қазишга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, ҳудудларда 487 та артезиан қудуқ қазиш режалаштирилган бўлиб, унга 40096 миллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган экан. 1 июль ҳолатига Кенгаш жамғарма фонди 6 миллиарддан кўпроқ маблағ ажратган. Бугунги кунда 2886 та артезиан қудуқ қазилиб, 85 та маҳаллада қудуқ қазиш учун хулоса олинди. 

Бу борада ҳам айрим вилоятларимизда камчиликлар сезилиб турибди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида 32 та артезиан қудуқ қазиш учун 2980,8 миллион сўм молиялаштириш режалаштирилган. Бунда тезкор маълумотларга кўра ҳар бир қудуқ лойиҳасининг нархи 300 миллион сўмни ташкил қилиши, ушбу масалада Сурхондарё вилоятига маблағлар ажратиш учун смета лойиҳаларини такроран кўриб чиқиш учун топшириқлар берилди. Қўшимча тарзда айтиш мумкинки, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳалигача, Ўзбекгидрогеологиядан хулосалар олинмаган. 

Ана шу каби масалалар кенг муҳокама қилинган раёсат йиғилишида кенгашлар ҳузурида “Томорқа хизмат” фаолият юритаётган, соҳадаги бошқа хўжалик субъектлари ҳам кенгашга аъзо бўлишини эътиборга олиб, кенгашга кириш бадали сифатида энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ва аъзолик бадали сифатида энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида маблағлар тўлаш бўйича таклиф киритилди. 

Сайёра ШОЕВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/kengashga-kirish-va-azolik-badali-borasida-taklif-berildi-05-08-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram