Кенгаш мутахассисларига олий таълим олиш имтиёзи
Кеча Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши марказий аппарати биносида – Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш буйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 18 июлдаги 2-сон баёни ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида, Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил стажга эга бўлган, сохада ўрта махсус маълумот билан фаолият юритаётган мутахассисларни сиртқи ва кечки таълим шаклига сухбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома бериш бўйича Ишчи гуруҳнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур мажлисни Республика кенгаши раиси А.Хаитов олиб борди, унда Республика кенгаши томонидан қабул қилинган буйруғ ижроси ва Ишчи гуруҳни ҳар бир талабгор – абитурент хужжатларига алохида эътибор қаратилиши, уларни меҳнат фаолияти туман ва вилоят кенгашлари тавсияномаларини ўрганган холда таклифлар киритилиши билдирилди.
Ишчи гурухнинг асосий вазифаси этиб қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
– умумий ўрта таълимни тугаллаганлиги хақидаги хужжатни ёки ўрта-махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тугатганлик хақидаги хужжат ва унинг иловасини, мехнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирмани, мехнат стажининг иқтисодиёт тармоқларида ва тизимда беш йил ишлаганлигини, тизим ташкилотлари томонидан тақдим этилган кафолат ҳамда тавсия хатларини ўрганиш;
– ўрганиш натижаси бўйича Ишчи гурух аъзоларининг якуний хулосалари асосида талабгор – абитурентга тавсияномаларни расмийлаштириш;
– тавсиянома берилганлиги тўғрисидаги хабарномани тизим ташкилотларига етказиш ва кенгаш сайтига маълумот бериб бориш, шунингдек Ишчи гурух фаолиятини шаффофлигини таъминлаш масалаларига тўхталинди.
Тавсияномалар беришда тақдим этилган хужжатларнинг хаққонийлиги учун жавобгарлик талабгор – абитурентга тақдимнома киритган туман, Қорақалпоғистон ва вилоятлар фермер, дехқон хўжалилкари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раислари зиммасига шахсан юклатилиши ҳам қайд этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон ва вилоятлар кенгашларидан масъул раҳбарлар қатнашиб, ушбу масалага оид бўлган бир қанча саволларга жавоб олдилар.
В.Латипов
кадрлар бўлими бош мутахассиси,
ишчи гуруҳ маъсул котиби