Бугун Миллий матбуот марказида “Экспортга доир қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Ҳукуматининг қарорлари ва уларнинг ижроси” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлит ўтди
“Экспортга доир қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Ҳукуматининг қарорлари ва уларнинг ижроси” мавзусига бағишланган матбуот анжумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Унга кўра бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Мисол учун, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди. Божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Экспорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўлов, аккредитив очиш ёки харидор банкларнинг кафолати мавжудлиги каби шартлардан бири бўлгандагина экспорт қилиш ҳуқуқи берилади. Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқолишлари мавжуд бўлганда, йўқолиш суммаси дебитор қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда, табиий йўқотишлар суммасига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ 1 млрд 553,4 млн. долларлик ёки 2,175 млн. тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш мулжалланмоқда. Иккинчи чорак якунида 683, 878 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.
Энг кўп экспорт қилинган маҳсулотлар: ош қовоқ, қулупнай, қалампир, пиёз, кўк пиёз, картошка, қизил лавлаги, шолғом, мевалардан – шафтоли, лимон, анор, узум, қуритилган маҳсулотлардан бодом, писта, майиз ва бошқалар ўтган йилга нисбатан кўп экспорт қилинди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда 135 минг гектарга сабзавот, 45 минг гектар картошка,
44 минг гектар полиз, 16 минг гектар кунгабоқар 290 минг гектар дуккакли экинлар, 56 минг гектар шоли, 230 минг гектар озуқа экинлар, 23 минг гектар тариқ ва кунжут, 23 минг гектарга бошқа экинлар экилмоқда.
Ғалладан бушаган майдонларни ҳам ҳисобга олсак, 13 млн 369 минг тонна маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда.
Мавжуд 269,6 минг гектар боғдан фермер хўжаликлари улушига 188,4 минг гектар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаси ҳиссисига 81,2 минг гектар тўғри келади. Бу боғ майдонларининг 44,3 минг гектари (ёки мавжуд боғларнинг 16 фоизи) – интенсив боларни ташкил этади.
Юртимизда мева-сабзавот етиштириш тизимини такомиллаштириш, жумладан мева-сабзавот экиладиган майдонларни ҳосилдорлигини ошириш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини сезиларли ошириш ҳамда халқаро молиявий институтларнинг маблағларини фаол жалб этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Кореянинг KICC компанияси билан хамкорликда Қувасой шаҳрида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш илмий-амалий марказини яратиш бўйича
11 миллион доллар атрофидаги грант маблағлари жалб этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари хамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорти тўғрисида Республикадаги вазирлик, идоралар ва вилоятлар хокимликлари билан хамкорликда ишлар олиб бориш йўлга қўйилган. Мисол учун, Бухоро вилояти вакиллари мурожаатларига асосан тариқ маҳсулотини экспортга чиқаришга эришилди.
Жорий йилнинг январ-май ойларида 61 давлатга 513,4 млн. доллар (2018 йил шу даврида 289,8 млн долл) мева-сабзавотлар экспорт қилинган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши
матбуот хизмати