Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида брифинг бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида брифинг бўлиб ўтди.
Кеча 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон» ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Республика кенгаши масъул ходимлари В.Латипов, И.Худоёров, М.Турдиев, С.Тотлибоевлар Тошкент вилояти кенгаши раиси Т. Тўраев бошчилигида Кенгаш тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва мутахассислар иштирокида –Тошкент вилоятида самарали фаолият юритаётган, илғор, инновацион ғоялар билан ишлаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қаторидан кўкрак нишонига лойиқ бўлган номзодларни аниқлашга бағишланган брифинг ўтказилди.
Мазкур тадбирда “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” номинациялари бўйича номзодларни аниқлаш масаласига катта эътибор қаратилди. Бу ишларда маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва фаоллари, туман кенгаши ва бухгалтерия марказлари раҳбарлар ва мутахассисларини жалб этилиши, шунингдек уйма-уй юриб ўрганиш ишларини ташкил этиш бўйича ва бундан ташқари номзодларни ўрганиш билан бир қаторда уларни фаолиятларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот этиш масалаларига эътибор қаратиш кераклиги ҳқаида кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши
В,Латипов, Ю.Қўчқоров, М.Турдиев