Республикамиз бўйича 11 минг 939 та фермер хўжалигида 12 минг 550 та лойиҳа амалга оширилади

Республикамиз бўйича 11 минг 939 та фермер хўжалигида 12 минг 550 та лойиҳа амалга оширилади

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 

2018 йил декабр ойидаги Сенатнинг 17 ялпи мажлисида мазкур дастур тасдиқланиб, жорий йилда 21 мингдан зиёд лойиҳани амалга ошириш орқали 19 минг 875 фермер хўжалигида кўп тармоқли лойиҳани амалга ошириш белгиланган эди. 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил январ ойидаги тегишли қарорига асосан фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилиб, уларнинг сони қисқарди. Шу боис Вазирлар Маҳкамаси томонидан дастур параметрлари шакллантирилиб, тасдиқлаш учун Сенатга тақдим этилди. Унга кўра, жорий йилда республикамиз бўйича 11 минг 939 та фермер хўжалигида жами 12 минг 550 та лойиҳа амалга оширилиб, кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилади. 

Ушбу чора-тадбирлар фермер хўжаликлари фаолиятини самарадорлиги оширилиб ва чекка қишлоқ жойларида тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади. 

Мажлисда мазкур масала сенторлар томонидан маъқулланди. 

А.Мусаев, Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА

http://uza.uz/oz/society/respublikamiz-b-yicha-11-ming-939-ta-fermer-kh-zhaligida-12–04-05-2019?sphrase_id=3416695

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram