«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Давлат дастурининг 90 бандида Фермерларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билимини ошириш борасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш белгиланган.
Ташкил этилган малака ошириш курсаларида пахтачилик ва ғаллачиликка, мева–сабзавотчилик ва узумчиликка, чорвачиликка, паррандачиликка, балиқчиликка ҳамда асаларичиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари учун модулли амалий машғулотлар Дастури ишлаб чиқилди.
Фермерларни ўқитиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги илмий марказлар институтлари олимлари, Тошкент Давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиали, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизация муҳандислари институтининг етук профессор-ўқитувчилари жалб этилди.
Шу билан бирга, фермер хўжаликлари даласида инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича маҳорат дарсларини, жумладан –“Мастер класс” усулидаги амалий машғулотлар асосида “Устоз-шогирд” анъанасини ташкил этиш юзасидан ёш фермерларга деҳқончилик сирлари ўргатилди.
Оммавий ахборот воситаларида қишлоқ хўжалигидаги ижобий тажрибалари ёритилмоқда жумладан “Қишлоқ ҳаёти”, “Агро олам”, “Менинг боғим” ва бошқа телекўрсатувларда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, олимлар ва илғор фермерлар чиқишлари кенг кўламда ташкил этилди.
“Қишлоқ ҳаёти”, “Фермер ва томорқачи” газеталари ҳамда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” ва “Агро бизнес информ” журналларида фермер хўжаликларининг илғор тажрибаларига оид оммабоп мақолалар чоп этилишини ташкиллаштириш, “Ягона электрон ахборот маркази”, www.agro.uz веб сайти, “Томчи” мобил иловаларидан кенг кўламда фойдаланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ташкил этилган амалий машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер хўжалиги раҳбарларидан жами 52 минг 839 нафар мутахассисларнинг малакасини оширишга эришилди.
Фермер хўжаликларига таъминот вахизмат кўрстишни ташкил этиш бўлими бош мутаҳассиси М.Турдиев |