|02.04.2026, 12:59

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири доирасида

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди 

Миллий дендрология боғини барпо этишга старт берилгани, шунингдек республика ҳудудларида дарахт ва буталар кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, фермер хўжаликлари томонидан дала четлари ва бўш ер майдонларини кўкаламзорлаштириш ишларини янада кенгайтириш вазифалари белгилангани бугун Ўзбекистон фермерлари кенгаши марказий ижро аппаратида бўлиб ўтган йиғилишда алоҳида таъкидланди.

Мазкур йиғилиш Кенгаш раиси А.Хаитов бошчилигида ўтказилиб, унда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фермер хўжаликларининг иштирокини кенгайтириш, ҳудудларда кўчат экиш ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

✍️ UzFK