|02.04.2026, 14:26

Сирдарё вилояти Гулистон туманида илмий-амалий семинар ташкил этилди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида илмий-амалий семинар ташкил этилди

Сирдарё вилояти Гулистон туманида илмий-амалий семинар ташкил этилди

♻️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev томонидан илгари сурилган “Yashil Makon” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

✅ Шу муносабат билан Гулистон туманидаги “Ишонч файзи дала” фермер хўжалигида илмий-амалий кўргазмали семинар ўтказилди. Унда фермерлар, соҳа мутахассислари ва масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

✅ Семинар давомида пахтани шинжон усулида экиш агротехникаси намойиш қилиниб, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда дала четларида кўчат экиш орқали яшил ҳудудларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

✅ Тадбир якунида фермерларнинг муаммолари муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

✍️ UzFK