Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа |
I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ |
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш |
1 | Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш. | 2019 йил 01.05.2019 | Олий Мажлис палаталари | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
(келишув асосида), | Лойиҳаларда: |
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти | қонунларнинг тўлиқлиги ва тўғридан-тўғри амал қилиши механизмларини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этиш, уларнинг штат бирлигини кўпайтириш; |
| тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисларини заруратга қараб, лекин йилига камида олти марта ўтказиш; |
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш бўйича йиллик режа-график тасдиқлаш; |
парламент аъзоларининг ҳар ой охирги ҳафтасида ўз сайловокругига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиётини жорий этиш; |
ҳар бир парламент назорати тадбири якуни бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, мансабдор шахслар фаолиятига танқидий баҳо бериш амалиётини йўлга қўйиш; |
жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланиш назарда тутилади. |
2 | Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис, тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишлихалқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлашамалиётини жорий этиш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.03.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳада: |
| Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини |
| | Бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқлаш тартибини белгилаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар; |
| | ҳукумат аъзолигига номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар ва сенаторлар олдида чиқиш қилиш тартибини жорий этиш; |
| | ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис палаталари, уларнинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш; |
| | тегишли вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади. |
3. | Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратиниамалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
01.04.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳаларда: |
Вазирлар Маҳкамаси, | Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсатимасалаларида, шунингдек давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда депутат ва сенаторларга профессионал, мустақил ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизматини кўрсатувчи Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш; |
Молия вазирлиги | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Давлат бюджети бошқармасига юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2019 йилда бошқарманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағлар ажратиш назарда тутилади. |
4 | Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.04.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳада: |
| Вазирлар Маҳкамаси, | Олий Мажлис палаталарида коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини ташкил қилиш; |
| вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар | ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиш назарда тутилади. |
| ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
5 | Қонунчилик базасини тизимлаштириш, тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш амалиётинижорий этиш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори лойиҳаси. |
01.03.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳада: |
| Адлия вазирлиги, | амалиётдаги муаммоларни танқидий ўрганиш ва энг илғор хорижий тажрибалар асосидатўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар тайёрлашни таъминловчи қонун ҳужжатларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётини; |
| Қонунчилик муаммолари | қонуности ҳужжатларни қисқартириб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш назарда тутилади. |
| ва парламент тадқиқотлари институти | |
6 | Қонун ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси. |
01.03.2019 | Қонунчилик муаммолари | Лойиҳада: |
| ва парламент тадқиқотлари институти | қонун ҳужжатларини қабул қилиш асоси ва тартибга солиш предметини аниқ белгилаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишни чеклаш; |
| | вазирлик ва идоралар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун талабларига мослиги, нормаларни амалга ошириш механизмларига эга эканлиги нуқтаи-назаридан баҳолаш мажбуриятини Адлия вазирлигига юклаш; |
| | қонун ҳужжатлари лойиҳаларини келишиш тартибини такомиллаштириш; |
| | тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини парламентга киритишни қатъий тақиқлаш; |
| | Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга оширишга қаратилган масалалар назарда тутилади. |
7 | Олий Мажлис фаолиятини молиявий, моддий-техник, ташкилийтаъминлашни такомиллаштириш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
01.02.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳаларда: |
| Президент Администрацияси, | Олий Мажлис палаталари қўмиталари ҳузурида улар фаолиятига бевосита ёрдам берадиган тегишли тузилмалар ташкил этиш; |
| Вазирлар Маҳкамаси | парламент аъзолари ва ходимларининг иш ҳақини бошқа давлат органлари (Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд) ходимлари учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ошириш; |
| | Олий Мажлис бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмларини жорий қилиш; |
| | парламент делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш масаласини Олий Мажлис палаталарининг тегишли қарори билан белгилаш тартибини жорий қилиш; |
| | ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасалари талаба |
| | ва магистрантлари таркибидан ихтиёрийлик, жамоатчилик асосида депутатларнинг стажёр-ёрдамчиси институтини жорий этиш; |
| | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг таътилга чиқиш вақтини бир вақтга, яъни сессиялар оралиғидаги вақтга (июль-август) ўтказиш назарда тутилади. |
8 | Ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган “Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.02.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳада: |
| Президент Администрацияси, | ҳокимият вакиллик органларининг расмий веб-сайтларининг намунавий, соддалаштирилган шаклини, очиқликни таъминлашга доир фаолият тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда тўплаш ва қайта ишлаш имконини таъминлаб берувчи ахборот ресурсини шакллантириш; |
| Вазирлар Маҳкамаси | Олий Мажлис палаталарида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини, қонун ижодкорлиги фаолиятини автоматлаштириш жараёнларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; |
| | Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот-мультимедиа марказини ташкил этиш назарда тутилади. |
9 | Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш. | 2019 йил | Марказий сайлов комиссияси, | Чора-тадбирлар режаси. |
01.02.2019 | Олий Мажлис палаталари | Режада: |
| (келишув асосида), | озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш бўйича халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш; |
| Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари | истиқболда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш, шу жумладан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; |
| ва парламент тадқиқотлари институти, | ушбу масала бўйича кенг тарғибот |
| ИИВ | ва тушунтириш ишларини олиб бориш назарда тутилади. |
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш |
10 | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш. | 2019 йил | Президент Администрацияси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари лойиҳалари. |
01.04.2019 | Вазирлар Маҳкамаси | Лойиҳаларда: |
| | Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш ва уларнинг сонини оптималлаштириш; |
| | вазирлик ва идора раҳбарлари шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида улар томонидан тайёрланган ҳужжатларни Бош вазирга бевосита ахборот бериш тартибини жорий этиш; |
| | Бош вазир ўринбосарлари ва бошқа ҳукумат аъзолари томонидан тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифати, амалиётда тўғри ишлаши ва самарадорлигига баҳо бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида доимий ишловчи кенгаш ташкил этиш; |
| | ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудий ривожланиш, шунингдек ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги ваколатларини, |
| | унинг аъзолари жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш; |
| | ижро ҳокимияти органлари фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш назарда тутилади. |
11 | Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарувпринципларига босқичма-босқич ўтиш. | 2019 йил | Давлат бошқаруви академияси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.08.2019 | Адлия вазирлиги, | Лойиҳада: |
| Лойиҳа бошқаруви | илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, давлат органларида профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш; |
| миллий агентлиги | давлат муассасалари фаолиятини бевосита фуқаролар билан ишлашга ихтисослаштириш; |
| | давлат органларининг халққа кўмакчи, тадбиркорларга бизнес ҳамкор сифатида фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш; |
| | раҳбар фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо бериш тизимини яратиш назарда тутилади. |
12 | Давлат бошқарувининг замонавий усулларини кенгайтириш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
01.08.2019 | Молия вазирлиги, | Лойиҳада: |
| Иқтисодиёт вазирлиги, | аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали хусусий секторга ўтказиладиган давлат органларининг вазифа ва функциялари рўйхати; |
| Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, | аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали вазирлик ва идораларнинг штатлар сонини қайта кўриб чиқиш ва самарасиз штат бирликларини қисқартириш назарда тутилади. |
| Соғлиқни сақлаш вазирлиги, | |
| Меҳнат вазирлиги, | |
| Маданият вазирлиги, | |
| вазирлик ва идоралар | |
13 | Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш. | 2019 йил | Президент Администрацияси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари. |
01.10.2019 | Меҳнат вазирлиги, | Лойиҳаларда: |
| Адлия вазирлиги, | давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш; |
| Молия вазирлиги, | давлат органлари ва ташкилот-ларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ислоҳ қилиш; |
| вазирлик ва идоралар | кадрларни танлашнинг самарали шакллари ва услубларини жорий қилиш; |
| | давлат хизматида кадрларни марказлаштирилган ҳолда саралаш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг фаолияти мониторинг қилиш тартиби; |
| | янги тайинланган раҳбар кадрларни, жумладан вазир ва ҳокимларни ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини жорий қилиш; |
| | давлат хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ишлаб чиқиш назарда тутилади. |
14 | Замонавий давлат бошқарувини босқичма-босқич жорий қилиш.. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.10.2019 | Меҳнат вазирлиги, | Лойиҳада: |
| Молия вазирлиги, | давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг мезонлари ва услублари ҳамда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) жорий қилиш; |
| Иқтисодиёт вазирлиги, | меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш. Бунда ойлик иш ҳақини давлат хизматчиси томонидан қилинаётган ишлар, уларнинг натижадорлиги, сифати, мураккаблиги, амалиётда тўғри ишлаётганлиги ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб белгилаш; |
| вазирлик ва идоралар | меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш эвазига давлат хизматчиларининг сонини қисқартириш; |
| | вазирлик ва идораларнинг, айниқса, иқтисодиёт комплексига кирган ташкилотларнинг такрорланаётган функцияларини аниқлаш ва уларни тегишли идораларга ўтказиш ёки бекор қилиш; |
| | давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини Жиззах |
| | ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ташқи савдо вазирликлари, Туризм ривожлантириш ва Инвестициялар бўйича давлат қўмиталари фаолиятида синов тариқасида жорий этиш. |
15 | Давлат идоралари ходимларини қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш. | 2019 йил | Давлат бошқаруви академияси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.09.2019 | Вазирлар Маҳкамаси, | Лойиҳада: |
| “Эл-юрт умиди” жамғармаси | давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги раҳбарлик лавозимларига кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш; |
| | Давлат бошқаруви академиясидаги ўқув дастурлари миқдорини вазирлик |
| | ва идоралар хусусиятидан келиб чиқиб камида 30 тагача етказиш; |
| | раҳбарлик лавозимларига захирага олинган, изланувчан, истеъдодли ходимларнинг ривожланган хорижий давлатларда малака ошириш |
| | ва илғор тажрибани ўзлаштириш тизимини такомиллаштириш; |
| | “Эл-юрт умиди” жамғармасидареспублика бўйича давлат органлари эҳтиёжи учун хорижда таълим олиши лозим бўлган истиқболли кадрлар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш назарда тутилади. |
16 | Тармоқлар фаолиятини самарали бошқаришда стратегик таҳлил, режалаштириш ва прогноз тамойилларига асосланган узоқ муддатли давлат сиёсати концепциясиниишлаб чиқиш. | 2019 йил | Президент Администрацияси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.11.2019 | Вазирлар Маҳкамаси, | Лойиҳада: |
| Адлия вазирлиги, | стратегик режалаштириш механизмлари; |
| вазирлик ва идоралар | белгиланган штатлар доирасида вазирлик ва идораларда стратегик таҳлил ва прогнозлаштириш тузилмаларини ташкил этиш назарда тутилади. |
17 | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Эксперт кенгаши фаолиятини ташкил этиш. | 2019 йил | Вазирлар Маҳкамаси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
01.04.2019 | Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги | Лойиҳада: |
| | Эксперт кенгашига муваффақиятга эришган тадбиркорларни, таниқли давлат ва жамият арбобларини, олимларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг фуқароларини ҳамда чет элда яшаётган ватандошларимизни киритган ҳолда унинг таркибини; |
| | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади. |
18 | Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини аниқ чегаралаш, хўжалик бошқаруви органларининг давлат-ҳуқуқий ваколатларини чеклаш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
01.10.2019 | вазирлик ва идоралар | Лойиҳаларда: |
| | давлат ва хўжалик фаолияти, давлат-ҳуқуқий ваколатлар каби ҳуқуқий тушунчаларни аниқ белгилаш; |
| | хўжалик бошқаруви органларидан босқичма-босқич воз кечиш, улардаги бошқарув ва тижорат функцияларини ажратиш; |
| | хўжалик бошқаруви органларининг назорат ва тартибга солиш вазифа ва ваколатларини тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиш ҳамда хўжалик фаолиятини бозор механизми асосида амалга ошириш; |
| | ўз вазифаларини хўжалик фаолияти билан қўшиб бажариб келаётган давлат бошқарув органлари ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган хўжалик бошқаруви органларини хатлов ўтказиш орқали аниқлаш; |
| | хатлов натижасида давлат органларининг давлат бошқаруви ва хўжалик фаолиятини аниқ чегаралаш, хўжалик бошқаруви органларининг давлат-ҳокимиятваколатларини чеклаш юзасидан янги низом, устав ва тузилмаларнитасдиқлаш назарда тутилади. |
19 | Энергетика соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш. | 2019 йил | Вазирлар Маҳкамаси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. |
01.06.2019 | Иқтисодиёт вазирлиги, | Лойиҳада: |
| Молия вазирлиги, | энергетика, жумладан нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш; |
| Адлия вазирлиги, | энергетика соҳасидаги хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар фаолиятида бошқаришнинг замонавий корпоратив механизмларини жорий этиш назарда тутилади. |
| Давлат рақобат қўмитаси, | |
| “Ўздавэнергоназорат”, | |
| “Ўздавнефтгаз-инспекция” давлат инспекциялари, | |
| “Ўзбекнефтгаз” АЖ, | |
| “Ўзбекэнерго” АЖ | |
20 | Транспорт соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш. | 2019 йил | Иқтисодиёт вазирлиги, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. |
01.07.2019 | Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, | Лойиҳада: |
| “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, | транспорт, жумладан ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ва метрополитен соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат тариф сиёсатини амалга оширувчи давлат органини ташкил этиш; |
| “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК | транспорт соҳасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан давлат-ҳокимият ваколатларини транспорт соҳасидаги |
| | янги давлат бошқарув органига бериш; |
| | темир йўл вокзаллари, вагон-ресторанлар, меҳмонхоналар, шунингдек контейнер терминаллари хизматларини аутсорсингга ўтказиш, уларни босқичма-босқич хорижий ва маҳаллий инвесторларга сотиш; |
| | транспорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни жорий этишназарда тутилади. |
21 | Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш. | 2019 йил | Вазирлар Маҳкамаси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари. |
01.02.2019 | Иқтисодиёт вазирлиги, | Лойиҳаларда: |
| Молия вазирлиги, | алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва савдо қилиш соҳасини давлат томонидан самарали мониторинг қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш; |
| Давлат рақобат қўмитаси, | алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш орқали “иккиламчи маҳсулот” ишлаб чиқаришнинг олдини олиш; |
| “Ўзшаробсаноат” АЖ | алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга қўйилаётган лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади. |
22 | Давлат унитар корхоналари сонини оптималлаштириш. | 2019 йил | Давлат рақобат қўмитаси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. |
01.05.2019 | Адлия вазирлиги, | Лойиҳада: |
| Молия вазирлиги, | давлат унитар корхоналарини хатловдан ўтказиш асосида рақобат мавжуд соҳаларда фаолият юритувчи ва самарадорлиги паст давлат унитар корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш; |
| вазирлик ва идоралар | аутсорсинг механизмларини қўллаш орқали уларни тугатиш назарда тутилади. |
23 | Давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштирокининг аниқ чегараларини белгилаш. | 2019 йил | Давлат рақобат қўмитаси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.06.2019 | Иқтисодиёт вазирлиги, | Лойиҳада рақобат мавжуд иқтисодиёт соҳаларида давлат иштирокининг аниқ чегаралари назарда тутилади. |
| Адлия вазирлиги, | |
| Молия вазирлиги, | |
| вазирлик ва идоралар | |
24 | Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар | 2019 йил | Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
ва бошқалар)ни янада қисқартириш. | 01.10.2019 | Лойиҳада: |
| | идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш; |
| | самарасиз фаолият юритаётган |
| | 150 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларнинг вазифа ва функцияларини ваколатли органларга ўтказиш орқали уларнинг сонини янада қисқартириш назарда тутилади. |
25 | Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида амалга оширилаётган давлат бошқарувининг янги тартибини республиканинг бошқа ҳудудларига жорий этиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.07.2019 | Олий Мажлис палаталари | Лойиҳада: |
| (келишув асосида), | халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш; |
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар | ҳокимлар бошқарув аппаратлари негизида ҳоким томонидан тузиладиган ҳокимликлар девонларини ташкил этиш; |
| ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ҳудудий молия, иқтисодиёт, қурилиш, уй-жой коммунал ва инвестиция бошқармалари раҳбарларини тайинлаш ваколатини ҳокимларга бериш; |
| | самарасиз давлат унитар корхоналари, ҳудудий идоралараро комиссиялар ва кенгашларни тугатиш; |
| | маҳаллий бюджетга тушумлар ажратмаларини қайта тақсимлаш; |
| | давлат улуши мавжуд бозор ва савдо комплексларини ишончли бошқарувга бериш назарда тутилади. |
26 | Ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Чора-тадбирлар дастури. |
01.12.2019 | (келишув асосида), | Дастурда: |
| Вазирлар Маҳкамаси, | ҳокимнинг халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатидаги мақомини бекор қилиш билан боғлиқ ташкилий масалалар; |
| Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар | ушбу масала юзасидан амалдаги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритиш назарда тутилади. |
| ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
27 | Давлат хизматлари марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сонини кўпайтириш ва электрон хизмат тизимини жорий этиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.03.2019 | ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Лойиҳада: |
| | 2019 йилда 120 та Давлат хизматлари марказларининг замонавий ва инновацион жиҳозланган биноларини қуриб битказиш ҳамда фойдаланишга топшириш; |
| | давлат хизматларини кўрсатувчи барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг турли хил қоғоз кўринишидаги маълумотлар базаларини, энг аввало, архив ва фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларининг электрон шаклларини яратиш; |
| | давлат органларининг қоғоз кўринишидаги маълумотномаларини хатловдан ўтказиш, уларни 2022 йилга қадар босқичма-босқич рақамлаштириб бориш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади. |
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш |
28 | Давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш. | 2019 йил | Олий Мажлис палаталари | Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси. |
01.02.2019 | (келишув асосида), | Лойиҳада “Mening fikrim”махсус веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатларни Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқиш назарда тутилади. |
| Адлия вазирлиги | |
29 | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш. | 2019 йил | Президент Администрацияси, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
01.03.2019 | Вазирлар Маҳкамаси | Лойиҳада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг мавқеини қайта кўриб чиқиш, компания бошқарувига бозор механизмларини жорий этиш ва соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади. |
30 | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини такомиллаштириш. | 2019 йил | Вазирлар Маҳкамаси, | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
01.02.2019 | Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги | Лойиҳада маҳаллалар томонидан аҳоли ва ташкилотлардан ихтиёрийлик асосида маблағларни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилади. |
31 | Жамият ва давлат олдида турган ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижтимоий шериклик институтини кенг жорий этиш. | 2019 йил | Вазирлар Маҳкамаси, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
01.10.2019 | Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти | Бунда: |
| | ижтимоий шерикликнинг амалдаги “давлат + фуқаролик жамияти институтлари” механизмини “давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари” механизмига ўзгартириш; |
| | ижтимоий шерикликни амалга оширишда иштирок этадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларига имтиёзлар бериш; |
| | республика давлат бошқаруви органлари ҳар йили бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун мажбурий тартибда маблағлар ажратиш; |
| | ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилади. |
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа |
II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ |
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш |
32 | “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ни ишлаб чиқиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.02.2019 | Олий суд | Лойиҳада арбитр сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий мамлакатлар қонунчилигини қўллаш, низоларни халқаро арбитраж орқали кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади. |
33 | Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш. | 2019 йил | Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
01.04.2019 | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ДХХ | Лойиҳада суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади. |
34 | Судьяликка номзодларни тайёрлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш. | 2019 йил | Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
15.02.2019 | Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, | Лойиҳада: |
| Адлия вазирлиги | Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этиш. |
| | Судьялар олий мактабида судьялик лавозимларига номзодларни бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича тайёрлашни, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни икки ойлик курсларда қайта тайёрлашни, шунингдек судьялар ва судлар аппарати ходимларини икки ҳафтадан кам бўлмаган курсларда малакасини оширишни белгилаш назарда тутилади. |
35 | Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш. | 2019 йил | Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.03.2019 | Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, | Лойиҳада: |
| Адлия вазирлиги | судьяликка номзодларни конкурс асосида олдиндан танлаб олиш механизмини жорий этиш; |
| | кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан судьяларни тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилади. |
36 | Судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш. | 2019 йил | Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
15.05.2019 | Лойиҳада судьялар корпусини юқори малакали ва етарли ҳаётий тажрибага эга мутахассислардан шакллантириш мақсадида судьялик лавозимига илк бор тайинланадиган номзодлар учун ёш цензини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади. |
37 | Судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш. | 2019 йил | Олий Мажлис Сенати, | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси. |
15.03.2019 | Олий суд, Конституциявий суд, | Лойиҳада судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини тасдиқлаш назарда тутилади. |
| Судьялар олий кенгаши, | |
| Ўзбекистон судьялар ассоциацияси | |
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш |
38 | Ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектлар да ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилаш. | 2019 йил | Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
05.02.2019 | Лойиҳада ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларни тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилади. |
39 | Фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш. | 2019 йил | ИИВ, ДХХ, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
10.09.2019 | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги | Лойиҳада: |
| | туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш ҳамда ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш; |
| | ушбу хизматларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилади. |
40 | Илғор хорижий тажриба | 2019 йил | ИИВ, ДХХ, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатиш важамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш. | 20.11.2019 | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги | Лойиҳаларда: |
| | | янги ташкил этилган пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш; |
| | | маҳкумларни рағбатлантиришнинг аниқ ва адолатли мезонларини ишлаб чиқиш; |
| | | вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш; |
| | | маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишнинг алоҳида тартибини белгилаш; |
| | | маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари |
| | | сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизими назарда тутилади. |
2.3. Маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш |
41 | Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш. | 2019 йил | Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.07.2019 | Адлия вазирлиги | Лойиҳада: |
| | жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш; |
| | жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш; |
| | фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш; |
| | қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш; |
| | жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш; |
| | жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш назарда тутилади. |
42 | Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. |
01.12.2019 | Лойиҳада: |
| амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ўз кучини йўқотган деб топиш; |
| маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш; |
| маъмурий процесс иштирокчиларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини мақбуллаштириш; |
| маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва ҳоказо); |
| жабрланувчининг аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш; |
| маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш; |
| жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш; |
| маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади. |
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш |
43 | Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг мол-мулкларини ҳимоя қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш мақсадида хусусий қўриқлаш хизматларининг ҳуқуқий асосларини яратиш. | 2019 йил | ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Молия вазирлиги, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
01.02.2019 | Адлия вазирлиги | Лойиҳада: |
| | нодавлат ташкилотларга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш; |
| | қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда, нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишини лицензиялаш шартлари ва талабларини ўрнатиш; |
| | нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш; |
| | нодавлат қўриқлаш ташкилотларини ходимлар билан жамлаш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади. |
44 | Профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш | 2019 йил | ИИВ, | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. |
20.02.2019 | “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, | Лойиҳада: |
| Бош прокуратура, | профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш; |
| | профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш механизми ҳамда уларнинг вазифа |
| | ва ваколатларини белгилаш; |
| | профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини тайинлаш ва ички ишлар органлари хизматига ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда белгиланадиган имтиёзларнинг мезонлари назарда тутилади. |
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш |
45 | Суд экспертизаси фаолиятини янада такомиллаштириш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. |
15.09.2019 | Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, вазирлик ва идоралар | Лойиҳада: |
| | давлат муассасаларига муқобил равишда хусусий суд экспертизасини ташкил қилиш; |
| | хусусий сектор экспертларини сертификатлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимини жорий этиш; |
| | суд экспертизаси муассасалари моддий-техник шароитларини яхшилаш; |
| | суд экспертизаси муассасалари илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг мақбул шартларини белгилаш назарда тутилади. |
46 | Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring”биринчи халқаро юридик форумини ўтказиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Чора-тадбирлар дастури. |
20.04.2019 | Олий суд, | Дастурда: |
| Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар | Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиш; |
| | сўнгги йилларда мамлакатнинг инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш; |
| | “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси” ва “Энг яхши корпоратив юрист” номинациялари бўйича мукофотларни ташкил этиш назарда тутилади. |
2.6. Ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш |
47 | Айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талабларни бекор қилиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. |
10.11.2019 | Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ | Лойиҳаларда яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкдан фойдаланиш учун ишончнома расмийлаштиришда нотариал расмийлаштириш ҳақидаги талабни бекор қилиш назарда тутилади. |
48 | Олий юридик таълим тизимига халқаро стандартларни жорий қилиш, бу борада дунёнинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, ТИВ, | Чора-тадбирлар режаси. |
15.05.2019 | Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ | Режада Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган Халқаро Вестминстер университетининг имкониятларидан фойдаланиб, миллий ҳуқуқни ўқитиш тизимини жорий этиш; |
| | мамлакатимизда халқаро даражадаги юридик олий ўқув юртларининг филиалларини очиш назарда тутилади. |
49 | Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқароларига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган“Advice.uz” интерактив ахборот порталини ташкил этиш. | 2019 йил | Адлия вазирлиги, | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. |
30.05.2019 | Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ | Лойиҳада “Advice.uz” интерактив ахборот порталини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиш тартиби назарда тутилади. |