Пахта ишлаб чиқарувчиларга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун субсидия тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий қилиш учун қулай шароит яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор матнида 2018 йилда “Иштихон Нурли Давр” (Иштихон тумани) ва “Мароқанд Кластер” (Нарпай тумани) фермер хўжаликлари ҳамда “PengSheng” ўзбек-хитой қўшма корхонаси (Сирдарё тумани) томонидан 200 гектардан ортиқ майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, ушбу майдонларда сувни икки мартагача тежалиши билан бирга, бир гектар майдондан 40–45 центнергача, республика бўйича ўртача ҳосилдорликдан 1,5–1,7 марта юқори кўрсаткичга эришиш имконини берганлиги маълум қилинган.

Президент қарори билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилар, шунингдек томчилатиб суғориш тизимини ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланмоқда ва унга асосан:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга пахта хомашёси экиладиган бир гектарга 8 млн сўм субсидия тақдим этилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат фонди маблағлари ҳисобидан бир гектарга 20 млн сўмдан ортиқ бўлмаган нархда томчилатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларга ажратилган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасидан 10 фоиз пункт миқдорида фоиз харажатлари қопланади;

в) бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш технологияни жорий қилиш бўйича ишлари доирасида тузиладиган импорт шартномаларига қўлланилмайди;

г) пахта хомашёсини маҳаллий ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун керак бўладиган бутловчи буюмлар ва хомашё 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram