Президентимиз қишлоқлар аҳлига миннатдорлик билдирди

Табиат инжиқликлари – баҳорнинг қуруқ келгани, кутилмаган жала ва бўронлар, ёз фаслидаги кучли сув танқислиги, жазирама иссиқ, турли ҳашарот ва касалликлар экин-тикинларга катта хавф туғдирганига қарамай қишлоқ хўжалиги ходимлари мўл ҳосил етиштирди. 

Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, юртимиз бўйича 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрлашга эришганингиз таҳсинга лойиқ. Мухтасар айтганда, жами бўлиб 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида буни алоҳида эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди. «Жорий мавсум охирлаб, йил натижалари сарҳисоб қилинаётган мана шу қутлуғ айёмда сизларга, барча қишлоқ аҳлига ана шундай олижаноб меҳнатингиз учун ўз номимдан, халқимиз номидан катта раҳматлар айтиб, чин қалбимдан миннатдорлик билдираман».

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram