Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз бободеҳқонлар, фермерлар, томорқачилар!
Мўл ҳосил яратиб, халқимиз дастурхонини тўкин қилаётган фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларини, аграр соҳада ишлаётган барча юртдошларимизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Сизлар аҳоли бандлигини таъминловчи йирик соҳа вакиллари сифатида ҳам эъзоз ва эҳтиромга лойиқсиз!
Табиат инжиқликларига қарамасдан деҳқон ва фермерларимиз астойдил меҳнат қилиб, бу йил ҳам баракали хирмон кўтардилар.
Президентимизнинг бу йўналишда олиб бораётган оқилона сиёсати деҳқонни манфаатдор қилиш, ерни ҳақиқий эгасига бериш, соҳани инновацион ривожлантиришга қаратилган. Кейинги йилларда қабул қилинган кўплаб муҳим қонунлар, фармон ва қарорлар бунинг учун зарур ҳуқуқий асосни яратяпти.
ЎзЛиДеП ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш борасида кўплаб ишларни амалга оширяпти.
Қишлоқ хўжалигида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган барча инсонларга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, ишларига омад тилаймиз!