Пахта харид нархи ошса кимга тўй, кимга…

Фото: Иллюстратив cурат

Деҳқон учун бу ажойиб янгиликку! Куну тун даласидан бери келмаган, ғўзаси билан бирга нафас оладиган, ош-овқатини ҳам дала четида тановул қиладиган фермернинг косаси оқарса, нимаси ёмон? Ўзи фермер шу кунларни кутиб яшаётган эдику! Мана, адолат бор экан, унинг елкасига ҳам офтоб тегди. Энди у юз чандон қаттиқроқ ишлайди, чўнтаги пул кўришидан қувонади. Ахир унинг ҳам олам-олам орзулари бор, не-не ишларни қилишни дилига тугиб қўйган. Шу эмасми деҳқоннинг, фермернинг бахти кулгани!

Пахта харид нархи ошгани ким учундир тўй, ким учундир аза бўлиши мумкин эмас. Бугун қайсидир кимсалар ижтимоий тармоқларда «Кластерлар бундан норози», деган гапни айтиб, ҳаммани чалғитяпти. Ҳеч ким норози эмас. Аксинча, пахта харид нархи ошиши кластерлар учун қулайлик яратади. Яъни яхши нарх тўлангач, фермерлар сифатли ва жаҳон стандартига мос келадиган, толаси пишиқ пахта етиштиради. Бу яхши нарх, яхши ҳосил ва баракали хирмон дегани эмасми?!

Вилоятимиз фермерлари бу янгиликка ўз муносабатларини билдирар экан, пахта хомашёсини етиштириш, харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойиллари жорий этилгани деҳқонлар меҳнатига берилаётган эътибор ва ғамхўрлик намунаси эканини таъкидлашмоқда. Албатта, вилоятимиздаги ҳар бир фермер ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга хайрихоҳ бўлиб, қимматбаҳо саноат хомашёсини етиштиришда юксак натижаларга эришиши шубҳасиз.

Шарифбой Ражабов,

Хоразм вилоятидаги «Боғот» фермер хўжалиги раҳбари

https://xs.uz/uzkr/post/pakhta-kharid-narkhi-oshsa-kimga-toj-kimga

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram