Пахтанинг харид нархи ошди – бунга фермерларнинг муносабати қандай?

– Бугун далаларимизда ҳосилнинг илк нишоналари кўринмоқда, – дейди Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги «Янгибоғ» фермер хўжалиги раҳбари Мухтор Шарипов.

Фермернинг айтишича, у жорий йил 44 гектар майдонга пахта эккан.

– Ғўзаларда 11-12 тадан кўсак, баъзи майдонларимизда 15-16 тадан ҳосил шохлари бор. Айни жазирама кунларда ҳосилга-ҳосил қўшиш учун ғўза экинлари тунда «шарбат усули»да суғорилмоқда.

Президентимиз томонидан ҳосилдорликни таъминлаш мақсадида жорий қилинган «Долзарб-30 кунлик» дастурлари баракали ҳосилга замин яратди.

Ўтган 5-6 йилга таққослайдиган бўлсак, пахтанинг харид нархи 5-6 баробарга ошди. Мен аслида жорий йил пахтадан 38 центнердан ҳосил кутгандим.

Лекин  «Долзарб-30 кунлик» мобайнида қилинган ишлар, зарурий чора-тадбирлар ҳамда пахтанинг нархи ошиши натижасида 45-48 центнер ҳосил олиш имкони пайдо бўлгач, шиддат билан меҳнат қилмоқдаман.

Давлатимиз раҳбари томонидан фермер хўжаликларимиз ва миришкор деҳқонларимизнинг қилаётган меҳнатлари юқори баҳоланиб, пахтанинг нархи  10 025 сўмга оширилгач, деҳқонларимизнинг юқори натижаларга эришишига катта имконият бўлди.

Келгусида фермер хўжаликларида етиштирилган пахта ҳосилидан олинган даромаддан томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш каби замонавий технологиялар жорий қилинади.  Бу орқали ўйлайманки, ишчи ходимлар даромади кўпайиб, ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади,  – дейди фермер хўжалиги раҳбари.


ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/paxtaning-xarid-narxi-oshdi-bunga-fermerlarning-munosabati-qanday_398458

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram