Мақсад хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдир

Бугунги кунда юртимизда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда Республика фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг муносиб ҳиссаси бор.

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги “Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига асосан ташкил этилган.

Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, соҳада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида янги самарали технологияларни жорий қилишга ҳам  кўмаклашилмоқда. 

Шунингдек, жамғарма қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишга ҳам иштирок этаётир. Жамғарма томонидан ўтган 4 йил давомида 45 мингдан ортиқ томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар жами 1 триллион 162 миллиард сўмдан ортиқ молиявий қўллаб-қувватланган бўлса, биргина жорий йилнинг биринчи ярмида 11 минг 900 дан ортиқ ташаббускорларга 374 миллиард сўм маблағ имтиёзли кредит сифатида ажратилган.

Албатта, мақсадимиз юртимизда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва бу орқали хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдир.

Маъруфжон ЎРОЗОВ,  
Республика фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассиси

https://uza.uz/uz/posts/maqsad-xavfsiz-oziq-ovqat-mahsulotlari-ishlab-chiqarishni-ragbatlantirishdir_386903

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram