СУБСИДИЯЛАР УЧУН МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлида қабул қилинган «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғоришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 459-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклиф ва истакларига мувофиқ талабгорлар кесимида Манзилли дастур Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари билан ҳамкорликда тасдиқланди.