“Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси” кўрик-танловининг биринчи босқичи якунланди

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларида “Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси” кўрик- танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг ҳуқуқшунослари ўртасида ўтказилган танловда, ходимларнинг томорқа ер эгаларининг мурожаатларини қаноатлантириш даражаси баҳоланди. Шунингдек, кўрсатилган амалий ёрдами, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб, ноқонуний қарорларни бекор қилиш, қарздорликларни ундириш юзасидан киритилган даъво аризаларининг қаноатлантирилиши ва ундирилишининг аҳволи, соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ҳуқуқий тарғиботида фаол иштироки, жумладан матбуот ва телевидениедаги чиқишлари инобатга олинди.

Танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқий бўлими бошлиғи Ж.Мусулмонов

1-ўрин, Чимбой туман кенгаши ҳуқуқшуноси М.Қипшақбаев 2-ўрин

ва Тўрткўл туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Ражапбаева 3-ўрин;

Андижон вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси А.Сиддиқов

1-ўрин, вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси О.Шохобов 2-ўрин ва вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси М.Собиров 3-ўрин;

Самарқанд вилоятида Ургут тумани кенгаши ҳуқуқшуноси Қ.Ҳотамов 1-ўрин, Булунғур туман кенгаши ҳуқуқшуноси Б.Маматқулов

2-ўрин ва Пастдарғом туман кенгаши ҳуқуқшуноси С.Мустаев 3-ўрин;

Хоразм вилоятида Боғот туман кенгаши ҳуқуқшуноси У.Худайназаров 1-ўрин, Қўшкўпир туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ж.Полванов 2-ўрин ва Хива туман кенгаши ҳуқуқшуноси С.Юсупова 3-ўрин;

Жиззах вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси Ў.Турабов 1-ўрин, Дўстлик туман кенгаши ҳуқуқшуноси З.Жалилов 2-ўрин ва Пахтакор туман кенгаши ҳуқуқшуноси А.Артиков 3-ўрин;

Қашқадарё вилоятида Миришкор туман кенгаши ҳуқуқшуноси Р.Ҳазратқулов 1-ўрин, Қамаши туман кенгаши ҳуқуқшуноси Д.Абдишукуров 2-ўрин ва Яккабоғ туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ф.Нормуродов 3-ўрин;

Сурхондарё вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси О.Севаров

1-ўрин, Денов туман кенгаши ҳуқуқшуноси М.Мардонақулов 2-ўрин ва Жарқўрғон туман кенгаши ҳуқуқшуноси А.Туляев 3-ўрин;

Бухоро вилоятида Жондор туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ж.Сафаров

1-ўрин, Қоровулбозор туман кенгаши ҳуқуқшуноси Р.Қурбонов 2-ўрин ва Вобкент туман кенгаши ҳуқуқшуноси С.Саттаров 3-ўринни эгаллади.

Фарғона вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси Х.Юлдашев 1-ўрин, Бувайда туман кенгаши ҳуқуқшуноси А.Мирзаев 2-ўрин ва Риштон туман кенгаши ҳуқуқшуноси Д.Алибоев 3-ўрин;

Навоий вилоятида Навбаҳор туман кенгаши ҳуқуқшуноси Н.Исмоилов 1-ўрин, вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси К.Орзиев 2-ўрин ва Хатирчи туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ш.Эшназаров 3-ўрин;

Наманган вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси Б.Холдоров

1-ўрин, Чортоқ туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ш.Турғунов 2-ўрин ва Норин туман кенгаши ҳуқуқшуноси Д.Хамдамов 3-ўрин;

Сирдарё вилоятида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси Ш.Жўрақулов

1-ўрин, Сайхунобод туман кенгаши ҳуқуқшуноси Ғ.Нишонов 2-ўрин ва Сирдарё туман кенгаши ҳуқуқшуноси Б.Турсунбаева 3-ўрин;

Тошкент вилоятида вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшуноси Х.Расулова 1-ўрин, Янгийўл туман кенгаши ҳуқуқшуноси Н.Хасанова 2-ўрин ва Чиноз туман кенгаши ҳуқуқшуноси А.Сапаров 3-ўринни эгаллашди.

Танловда 1, 2, 3-ўринни олган ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади ҳамда 1-ўринни олган номзодларга танловнинг Республика босқичида номзод сифатида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Мазкур танлов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тизимларидаги ҳуқуқшуносларга юклатилган меҳнат вазифаларини бажаришдаги масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлиги оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси”ни аниқлаш кўрик танловининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 15-20 август кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши

https://www.uza.uz/uz/posts/yilning-eng-yaxshi-huquqshunosi-korik-tanlovining-birinchi-bosqichi-yakunlandi_293384

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram