Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси аниқланади
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг томонидан жорий йилнинг 1-20 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларида “Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси”ни аниқлаш бўйича кўрик танлови ўтказилади.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад:
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳуқуқшуносларига юклатилган меҳнат вазифаларини бажаришда уларнинг масъулиятини янада ошириш, ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигиоширишдан иборат.
“Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси”ни аниқлаш кўрик танловида:
ходимнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг мурожаатларини кўриб чиқиш натижасига кўра қаноатлантириш даражаси, кўрсатилган амалий ёрдами;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи ва тайёрлов ташкилотларида мавжуд қарздорлигини ундириш юзасидан киритилган талабномаларнинг қаноатлантирилиши ва ундирилишининг аҳволи;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб судларга киритилган даъво аризаларининг судлар томонидан қаноатлантирилиши ва ундирилишининг аҳволи;
Соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тушунтириши ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларидаги фаол иштироки, шу жумладан матбуот ва телевидениедаги чиқишлари инобатга олинади.
“Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси” кўрик танлови бир йилда ҳар чоракда (тўрт маротаба) одиллик, шаффофлик, холислик ва коллегиаллик тамойиллари асосида амалга оширилади.
Ҳурматли, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳуқуқшунослари!
Сизларни Кенгаш тизимида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши ҳуқуқшуноси”ни аниқлаш бўйича ўтказилаётган кўрик танловида фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши