Жиззах: Фермер хўжаликларининг 3711 миллиард сўмлик ҳақини ундириш бўйича судга талабномалар киритилди

Дунё аҳолиси сони шиддат билан ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёж ортиб бораётган ҳозирги шароитда халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунда эса аграр соҳадаги ислоҳотларнинг ўрни алоҳида.

Президентимизнинг жорий йилнинг 8 июнида қабул қилинган «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон бу борада дастуриламал бўлмоқда.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг асосий бўғини ҳисобланган ва маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликларининг ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш билан биргаликда уларнинг манфаатларини ҳимоялайди.

Ҳозирга қадар фермер хўжаликларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зид равишда жойлардаги ҳокимликлар қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганликлари учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқшунослари судларга даво аризалари киритмоқда.

Туман ҳокимликлари қабул қилган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судларга киритилаётган даво аризаларини ҳар бир вилоят кесимида кўриш мумкин. Мисол учун, Жиззах вилояти кенгаши ҳуқуқшунослари ҳам бу борада фаол иштирок этишмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Жиззах вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши етказиб берувчи, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан 646 фермер хўжаликларининг 3711 миллиард сўмлик ҳақини ундириш бўйича талабномалар киритилди. Шундан 106 та корхонадан 1 миллиард 886 миллион сўмлик қарздорлик фермерлар фойдасига ундириб берилди. Судларга киритилган 277 та 3 млрд. 565 млн. сўмлик даъво аризаси киритилиб, 243 таси яъни 2 млрд. 198 млн. сўмлик даъволар суд томонидан қаноатлантирилди.

– Бу борада қатор ютуқларга эришилмоқда, мисол учун яқинда Шароф Рашидов тумани прокуратурасининг март ойида қабул қилган протестига кўра туман ҳокимининг 02.02.2019 йилдаги қарори бекор қилинди, –дейди Жиззах вилояти кенгаши бўлим бошлиғи Ў.Турабов. – Ҳоким қарорининг ҳақиқий эмас деб, топилиши ортидан «Қаҳрамонлик чорвадор» фермер хўжалигининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари тикланди.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулки дахлсиз ва қонун билан муҳофаза қилинади. Гоҳида туман раҳбарлари буни унутиб қўйишади. Мисол учун, Ш. Рашидов туманидаги боғдорчилик йўналишидаги «Жиззах олмачи боғи боғбон» фермер хўжалиги билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси туман ҳокимининг қарори билан 2019 йилда бекор қилинган. Натижада фермер хўжалигига ижарага берилган ер майдони захира ерлар фондига қайтариб олиниб, туман ҳокимининг .2020 йилдаги қарори билан 5. гектар ер “DOSHKOLYONOK” нодавлат таълим муассасасига 30 йил муддатга ижарага берилган. “DOSHKOLYONOK” нодавлат таълим муассасаси ходимлари «Жиззах олмачи боғи боғбон» фермер хўжалигининг 3.гектарда экилган 150 туп олма дарахти ва 50 туп анор кўчатларини жойидан қўпориб ташлаб, фермер хўжалигига 170 миллион 280 минг сўм зарар етказган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан «Жиззах олмачи боғи боғбон» фермер хўжалиги етказилган 170 миллион 280 минг сўм зарар 1 миллион 470 минг сўм қилинган харажат ва 19 минг 600 сўм суд почта харажатини ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Шароф Рашидов тумани ҳокимининг жорий йилда қабул қилинган қарори билан компенсация сифатида етказилган зарар ўрнига қўшимча ер майдони ажратиб берилишига эришилди.

Қисқа қилиб айтганда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилояти кенгаши ўз аъзоларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, уларнинг ижроси юзасидан назоратга олиб бормоқда.

Сайёра Шоева, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/jizzax-fermer-xozhaliklarining-3711-milliard-somlik-haqini-undirish-boyicha-sudga-talabnomalar-kiritildi_283246

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram