Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида янги раҳбар иш бошлади

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Азизбек Бахтиёр ўғли Абдусаломов Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган Улуғбек Жўраевнинг ўрнида иш бошлади.

Азизбек Абдусаломов 1992 йил 17 апрель куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2017 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Мингбулоқ туманидаги “Азизбек Абдусаломов” фермер хўжалиги раҳбари сифатида бошлаган. Кейинчалик эса у Мингбулоқ тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси; вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Азизбек Абдусаломов янги тайинловга қадар, яъни 2019 йил 7 майдан буён Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Айни вақтда Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгаши депутати ҳисобланади.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/namangan-viloyati-qishloq-xozhaligi-boshqarmasida-yangi-rahbar-ish-boshladi_281967

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram