Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда яшовчи 
олий маълумотли ҳуқуқшунос кадрларни ишга таклиф этади.

Очиқ танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент,Фарғона,  Наманган, Сирдарёда, Жиззах Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг туман кенгашларига ҳуқуқшунос лавозимига ишга қабул қилинишингиз мумкин.

Кенгаш ҳуқуқшуносларининг асосий вазифалари:

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишдан иборат.

Ҳурматли ҳуқуқшунослар!

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали мамлакатимизнинг ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшиш имкониятига эгасиз.   

Шошилинг ва бу имкониятдан унумли фойдаланинг!

Алоқа учун: тел: 71 233-06-6271- 233-06-37

Кенгашнинг расмий сайти: uzfk.uz

электрон почта: info_uzfk@mail.ru

Офис мененжер ва ходимлар

билан ишлаш бўлими

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram