Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Фермер ва деҳқон ҳуқуқий маслаҳатчиси” https://t.me/JusticeZafтелеграмм канали ишга туширилди.

Бундан кўзланган бир қатор вазифалармавжуд., улар қуйидагилар:

1) Соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача мазмуни билан фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларини доимий таништириб бориш орқали ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш;

2) Фермер, деҳқон хўжаликларининг мурожаатларини қабул қилиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш;

3) Фермер, деҳқон хўжаликларининг телеграмм каналга келиб тушган муаммоларини таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва маслаҳатлар бериш;

4) Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

5)  Кенгаш ҳуқуқшуносларининг ҳар чоракда фермер, деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар (киритилган даъволар, ундирилган маблағлар, тикланган ҳуқуқлар) ҳам ёритиб борилади.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram