Фарғонада 18 минг гектар ер ёшларга берилади

“Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Фарғона вилоятининг барча туманларида “Ёшлар дафтари” даги ишсиз ёшларга ер ажратиб берилмоқда.

 Вилоят бўйича жами  18 минг гектар ер майдонларини “Ёшлар дафтари” даги ёшларга ажратилиб, ушбу ажратиб берилган ер майдонларига сабзавотлар, полиз экинлари, картошка ҳамда дуккакли экинлар экилмоқда.

Фарғона вилоятида “Ёшлар дафтари” га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва турмуш шароитини янада яхшилаш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган  қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.

Учкўприк тумани мисолида буни яққол кўриш мумкин. “Бобошбек фермер хўжалиги”, “Муллаев Муқимжон Зиёси”, “Аброрбек қувонч нури” фермер хўжаликлари тасарруфидаги экин майдонидан 4 гектар ер «Бобошбек», «Яккатут», «Катта кенагас» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 40 нафар ишсиз ёшга 20 сотихдан ажратиб берилди.

Шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

– Етти йилдан бери Россия ва Қозоғистонда ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилардим, – дейди Достон Нуралиев. 

Бугун бизга 20 сотихдан ер беришди. Бу ердан унумли фойдаланиб, картошка ва сабзавот маҳсулотлари етиштирмоқчиман. Бир йил давомида шу ерда меҳнат қилсам, четга чиқиб иш излаб юришимга зарурат қолмайди.

Ҳозирга қадар туманда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияси ва ишчи гуруҳ аъзоларининг “хонадонбай” ўрганишлари асосида ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, мигрантликдан қайтган ва ижтимоий кўмакка муҳтож  бўлган 17 мингдан зиёд  нафар ёшга деҳқончилик учун ер ажратиб берилмоқда.

Ёшларимизга ер бериш ишлари давом этмоқда!

Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

https://kun.uz/19713508

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram