“Сутбулоқ” маҳалласида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Тошкент вилояти Чиноз туманида бўлиб, “Сутбулоқ” маҳалласидаги аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида маҳалла раиси, маҳалла раисларининг томорқа бўйича ўринбосари ва “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирокида семинар ўтказди.
Бу маҳаллада иссиқхонаси бўлмаган хонадон йўқ.
Маҳалланинг кўчалари обод, ҳовлиларнинг хонадонларига кириш йўллари гуллар экилган, томорқаларда бажарилган ҳар бир иш дид билан амалга оширилган ва иссиқхоналарида бодиринглар ҳосилга кириб, сотувга чиқарилмоқда.
Иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотлар, олинаётган даромаларни сар ҳисоб – китобини эшитиб, гуёки – бу меҳнаткаш маҳалла аҳлини хаёлан хитойликларга тенглаштириб юборасан – киши.
З.Эшнаев