Тўрткўл туманида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси

Юртимиз келажаги бўлган ёшларга бугун эътибор катта. Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳар томонлама имкониятлар яратилмоқда.
“Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган ёшлар билан ишлашни янада мустаҳкамлаш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар бажарилмоқда.
Тўрткўл туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 49850 нафарнии ташкил қилади. Улардан 5735 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 2000 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.
Бу билан 7500 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Хусусан бугун “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Даврон Рўзибоев раҳбарлигидаги“ Зиё-нурли маскан” фермер хўжалигида 6 гектар ер майдони ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи 22 нафар ишсиз ёшларга 30 сотихдан ажратиб берилди.
Ёшларнинг ўзини ўзи иш билан банд қилишлари мақсадида ташкил қилинаётган ушбу тадбирда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Р.Шамуратов, Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Тошмуродов, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, ОФЙ раислари ва нуронийлари, масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳудуд маҳалларидаги ёшлар иштирок қилдилар.

Кўргазмали тарзда ташкил этилган ушбу тадбирда туман раҳбари Р.Шамуратов, Ҳ.Тошмуродовлар сўзга чиқиб, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини, ернинг ҳар бир қаричидан оқилона фойдаланган инсон кўзлаган мақсадига эришиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан биргаликда тадбирда деҳқончиликни бошлашга аҳд қилган ёшларга деҳқончилик соҳасидаги мутахасисслар ўз ёрдамларини бериши, жорий йилда яхши натижага эришган ёшларга эса келажакда яна кенгроқ тартибда деҳқончилик қилиши учун имкониятлар аратилиши ҳақида сўз юритилди.

  • Бугун менга ишонч билан 30 сотих ер ажратишди. Оиламиз аъзолари қаторида мен ҳам деҳқончиликка қизиққанлигиим сабаб бугун менга ажратилган ердан унумли фойдаланишни ва кўзланган юқори ҳосилни олиб, юртимиз дастурхонининг мўл-кўл бўлишига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилиб қўйдим,-дейди Б.Вапаев.

Кенг кўламли ишларни амалга оширишда сектор раҳбарлари, қишлоқ ҳўжалиги бўлими, Дехқон фермер ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида бошланди. Лойиҳа секторлардаги ҳудудларда ҳам давом этади.

Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

http://kar24.uz/?p=19030

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram