Тўрақўрғон туманида 11 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда самарали ишлар ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Тўрақўрғон туманида 226 мингдан ортиқ аҳолисининг
33429 нафарини ёшлар ташкил этади. Ўтказилган хатловда улардан 3700 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали ижтимоий шароитларини яхшилаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йилда 11070 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

1-сектор ҳудудидаги “Қуёшли юрт водийси” ММТП ҳудудида жойлашган “Бураматут Гулшани” фермер хўжалигининг 12 гектарли ер майдонидан Қодиробод ва Хўжанд МФЙларида истиқомат қилувчи 60 нафар ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер майдонларии ажратиб берилди ва махсус сертификатлар топширилди.

2-сектор ҳудудидаги “Ибрат” ММТП ҳудудида жойлашган “Шарқ Замин Ёғдуси” фермер хўжалигиниг 5 гектарли ер майдонидан Қодиробод ва Хўжанд МФЙларида истиқомат қилувчи 25 нафар ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди ва махсус сертификатлар топширилди.

3-сектор ҳудудидаги “Обод намуна диёри” ММТП ҳудудида жойлашган “Шохидон Бургути”  фермер хўжалигининг 10 гектарли ер майдонидан Тепа Қўрғон, Кумидон ва Гулистон МФЙларида истиқомат қилувчи 50 нафар ишсиз ёшларга 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди ва махсус сертификатлар топширилди.

4-сектор ҳудудидаги “Олтин Водий” ММТП ҳудудида жойлашган “Турдиев Валижон” фермер хўжалигининг 5 гектарли ер майдонидан Боғишамол ва Қашқаргузар МФЙларида истиқомат қилувчи 25 нафар ишсиз ёшларга
20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди ва махсус сертификатлар топширилди.

Улар полиз ва сабзавот экинлари экиб, оилалари даромадига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Тадбирда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А.Хаитов, Тўрақўрғон тумани ҳокими З.Б.Махкамовалар сўзга чиқиб, ёшларга берилаётган бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, йилига икки мартадан ортиқ ҳосил олишга ҳаракат қилиш ва даромадни кўпайтириш зарурлигини, бунинг учун ҳамма шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидладилар.

Шунингдек, туман ҳокими таклифи билан ёшлар иштирокида “Ёш деҳқонлар кенгаши” ташкил этилди.

Қашқаргузар  маҳалласида яшовчи  Худойбердиев Одилжон бир неча йилдан бери Россия давлатига бориб ишларди. Пандемия туфайли сафарини кейинги сурди. Унга шу ерда қолиб, деҳқончилик қилишни таклиф этишганида у ўйланиб ўтирмай рози бўлди ва бунинг учун давлатимиз раҳбари ва бошқа мутасаддиларга миннатдорчилик билдирди.

https://human.uz/site/inner/10157

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram