Кластер — дунё тажрибаси синовидан ўтган тизим!
Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилиб, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилмоқда. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошишига эришилмоқда.
Бу борада 2019 йил 11 декабрдаги Давлат раҳбарининг қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиб берилди.
Хусусан, кластерлар фаолиятини ташкил қилишда хорижий экспертлар хулосаси асосида экинларни самарали жойлаштириш, зарур уруғлик ва кўчатларни тайёрлаш, янги бозорлар топиш ва экспорт қилишда ўзининг муносиб ўрнини эгаллади.
Бугунги кунда Республикамизда биргина ўтган 2020 йилда пахта тўқимачилик соҳасида 97 та кластер корхоналари 927 минг гектар (умумий пахта майдонининг 89,7%) майдонда фаолият юритиб, 2,8 млн тонна пахта хом-ашёси етиштирган ҳолда хар бир гектаридан ўртача 30,1 центнер ташкил этганлиги 2019 йилга нисбатан 3,4 центерга ошганлиги соҳада олиб борилаётган ислоҳатларни ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари ушбу кластер корхоналари ҳисобида 14 мингга яқин замонавий қишлоқ хўжалиги техника ва агрегарлари мавжуд бўлиб, шундан 2020 йилнинг ўзида 1,5 трлн сўм қийматидаги 3 мингдан ортиқ ресурстежамкор замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиниши ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини камайтириш ва иш унумдорлиги ҳамда даромадни ошишига хизмат қилмоқда.
Шунингдек, ўтган йилда 18 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан пахтани қайта ишлаш борасида қиймати қарийиб 800 млрд сўмлик 9 та инвестиция лойиҳалари ишга тушириш ҳисобига 6300 та янгидан иш ўринлари яратилиб, ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди.
Бу борада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг энг асосийларидан бири соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга баъзи ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига чек қўйилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ислоҳатларни давом эттирган ҳолда жорий йилда ҳам пахта-тўқимачилик кластерлари сонини кўпайтириб, 133 та туманда 114 та кластерлари томонидан 1 млн 21 минг гектарда ҳамда Юқоричирчиқ ва Шеробод туманларида 2 та пахтачилик кооперациялари томонидан 12, 8 минг гектарда пахта хом ашёси етиштирилиб, Республика бўйича ахта экиладиган умумий майдонниг 98,8 фоизини қамраб олишга эришилади.
Қисқа қилиб айтганда қишлоқ хўжалиги тараққий этган мамлакатлар синовидан муваффақиятли ўтган кластер тизимини ривожлантириш Республикамизда маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш имкониятларини яратади.
А.Абдукаримов,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томоқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси
https://human.uz/site/inner/9992