Шаҳрисабзлик ўқувчи-ёшлар ўртасида самбо бўйича туман биринчилиги ўтказилди
Шаҳрисабз тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2006-2009 йилларда туғилган ўқучи-ёшлар ўртасида самбо бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Унда тумандаги болалалр ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг спортчи ёшлари ўзаро баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’ziDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов иштирок этди ва ёш спортчиларга муҳлислик қилди.
-Баҳсларни кузатиб туриб, эндигина 10 ёшга тўлган қизалоқларнинг майдонда ҳақиқий полвонлардек беллашаётгани, ғалаба учун иштиёқи, интилиши юқорилигини кўриб, беихтиёр уларнинг муҳлисига айланиб қолдим, – дейди А. Хаитов. – Спортга иштиёқи юксак болаларда мақсад шаклланади, ҳаётга, она юртга муҳаббат юксалади. Мен аминманки, шаҳрисабзлик ёшлар орасида албатта нафақат самбо балки бошқа спорт турларидан ҳам олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.
Самбо бўйича туман биринчилигида ғолиб чиққан ўқувчи-ёшлар O’ziDeP ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
O’ziDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
http://uzlidep.uz/news-of-party/8106