Бухоро вилоятида иссиқхоначилик кооперативлари ташкил этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида бўлиб, фермерлар ва томорқа ер эгалари билан учрашди.

Ана шундай учрашувлардан бири Жондор туманидаги “Томорқа хизмат экспорт” ишлаб чиқариш кооперативида бўлди. Олдироқ, Пўлоти маҳалла фуқаролар йиғини Оромгоҳ қишлоғида ҳудудидаги фойдаланилмай, қаровсиз ётган 3 гектар ер қишлоқ хўжалигида ушбу кооператив ташкил этилган эди. Бунинг учун дастлаб ер майдонининг 1,63 сотихи кооператив тасарруфига берилган бўлса, кейин 1,1 гектар Оромгоҳ ва Навгади маҳаллаларидан танлаб олинган оилаларнинг 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқароси ҳамда ёшларга 2 сотихдан бириктирилди. Шу асосда юздан ортиқ кишининг бандлиги таъминланиб, маҳсулот етиштириб, даромад олиш ҳуқуқини берадиган сертификат топширилди.

Айни кунда бу ерда булғор қалампирининг “Бедрана”, аччиқ қалампирнинг “Шакира” ҳамда бақлажоннинг “Чёрная акула” навлари етиштирилмоқда. 16 тонна тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулоти Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинди.

Тумандаги хонадонларда ҳам маҳсулот етиштириш, ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш борасида саъи-ҳаракатлар давом этмоқда. Мисол учун, Дарвеши қишлоғида Садриддин Сайфиев хонадонида 4 сотих иссиқхона мавжуд. У ерда тропик мевалардан мандарин, апельсин ҳамда лимон билан бир қаторда исмалоқ, помидор, бодринг, булғор қалампири кўчатлари етиштирилмоқда.

– Йигирма йилдан буён иссиқхона билан шуғулланамиз, – дейди хонадон соҳиби Садриддин Сайфиев. – Дастлаб, фақат помидор кўчатлари эккан бўлса, кейинчалик бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам экдик. Мисол учун, тропик кўчатлардан ҳосил олдик. Ўн нафар ҳамқишлоғимга бу амалиётни қўллашни ўргатиб, уларни бандлигини таъминладим. Даромадни изидан барча орзу-ҳавасларга эришмоқдаман. Меҳнат қилган ҳор бўлмайди.

Мазкур қишлоқнинг 40 та хонадонида шундай иссиқхоналр мавжуд бўлиб, аҳоли юрт ободлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

А.Ҳайитов ушбу қишлоқда “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили бўйича ишлар кўламини кенгайтириб, хайрли ишларни тарғиботини кучайтириш бўйича таклиф билдирди. Шунингдек, иссиқхоналарни кенгайтириш, етиштирилаётган маҳсулотларни совуқдан асраб қолиш борасида маслаҳатлашилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Бухоро туманида ҳам тегишли соҳа вакиллари, тажрибали фермерлар ва томорқа ер эгалари билан учрашди. Қайд этиш керакки, туманда ўзлаштириладиган майдонлар 1000 гектарга етди. Бу ерларни фермерлар, томорқачилар, тадбиркорларга ажратиб берилиши, экспортбоп олхўри, ўрик, шафтоли, олма, анор кўчатлари экилиб, даромад келтирадиган мевали боғлар, токзорлар ташкил этилади.

Тумандаги Сўфикоргар маҳалла ҳудудида 1406 та деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари ихтиёридаги 183,2 гектарда сабзавотлар экилади. Айни вақтда ҳудуддаги 321 та иссиқхонада лимон, помидор, бодринг, кўкатлар ва тўқсонбости экинлари етиштирилмоқда. 860 тадан ортиқ хонадон бир йилда икки-уч мартадан ҳосил олади. Маҳалла “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавотчиликка ихтисослашган.

Вилоятда бошқа вилоятлардан фарқли равишда 11 та иссиқхоначилик ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилиб, уларга 15,2 гектар ер ажратилгани янги иш ўрни яартиш ва маҳсулот ҳажмини кўпайтиришда муҳим. Зеро, кооперативларга бириктирилган 395 нафар фуқаронинг ҳар бирига ўртача 1,5-2,2 сотихдан иссиқхона майдони ажратилган. Улар 1,2 минг тоннадан ортиқ маҳсулот йиғиштириб олиши кутилмоқда.

https://uza.uz/uz/posts/buxoro-viloyatida-issiqxonachilik-kooperativlari-tashkil-etilmoqda_193263

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram