Броколли истеъмол қилинг, у бебаҳо неъмат.
Броколли маҳсулоти – бу гул карамнинг бир тури бўлиб, унга бўлган талаб юртимизнинг нафақат ички бозорида, балки ташқи бозорда ҳам юқори.
Бу оддий сабзавот эмас. У оқсилга бой гул карам тури бўлиб, унинг таркибида 3,2 дан 4,5 фоизгача оқсил мавжуд. Унинг оқсили таркибидаги антисклеритин моддаси ва метионини организмда холестирин кўпайиб кетишига тўсқинлик қилади. Шунингдек оқсил таркибидаги ноёб амино-кислоталар мол гўштидаги лизин ва изолейциндан, трифтафон миқдори эса тухумдаги оқсил таркибидан кучли. Шунинг учун бу сабзавот рак яъни саратон касалини олдини олувчи ноёб сабзавот ҳисобланади. Шунингдек, бу маҳсулот аёллар кўкрак бези саратони ва бошқа кўплаб саратон касалликларида жуда фойдали мўъжизавий неъматдир. Броколли иммунитетни оширади, модда адмашинувини яхшилайди, подаграда беқиёс фойдали, қон босмини ортиши ва суякларнинг мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга маҳсулотдир. Бундан ташкари у лейкоз, асаб тизимининг бузилиши ва бошқа кўпгина касалликларда жуда фойдали.
Унинг вегетация даври 2,5 – 3,5 ой бўлиб, бизнинг иссиқ шароитимизда унинг вегетация даври қисқароқ бўлади ва 2,5 ойни ташкил этади. Уни февраль ойининг 15 санасидан (ўрталаридан) экишни бошлаб то 15 июлгача босқичма – босқич экса бўлади. Бугун 1 кг броколлининг бахоси бозорларимизда 15-20 минг сўм. Россияда броколли нафақат умумий овқатланиш ошхоналарида, балки мактабгача тарбия муассасаларида хам кунлик рационга киритилган.
2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга жами 8 544,6 тонна ёки
4 млн. 991,7 минг АҚШ доллари миқдорида броколли маҳсулоти Ўзбекистондан Россия Федерацияси ва МДҲ давлатларига ҳамда бошқа давлатларга экспорт қилинган. Экспортерларнинг маълумотига кўра, Россияда броколли бозорининг 70 фоизи очиқ турибди.
Ёш фермер ва деҳқонларимизга броколли маҳсулотини ўз ерлари ва томорқаларида кўплаб экишни ва четга экспорт қилишларини тавсия этамиз.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгашининг бош мутахассиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ҳ.Ғиёсов