Мулкдорлик кафолати
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасида “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли”, дея белгилаб берилгани аграр тармоқ вакилларининг меҳнати, қадр-қиймати юксак қадрланишидан далолатдир.
“Фермерлар — мустақиллик қалдирғочлари” деган фикрда ҳаётий ҳақиқат мужассам эканлигини йиллар ўтгани сайин теран англаб етмоқдамиз. Биз қишлоқ мулкдори, ер эгасига айландик. Дунё ўрганса арзийдиган тажриба тўпладик. Хусусан, дастлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан машғул бўлган фермер хўжаликлари, айни пайтда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган даврда ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, ер ва сув каби бебаҳо бойликларимизни асраб-авайлайдиган деҳқонлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари пайдо бўлди.
Ерга меҳр қўйган ана шу инсонлар эришаётган ютуқлар хонадонларимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигида ўз аксини топмоқда. Албатта, эришаётган ана шу ютуқларимизнинг ҳаммаси давлатимиз томонидан биз, қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари — фермерларга яратилган имкониятлар натижаси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида қабул қилинган қонунларимизнинг ҳаётий ифодасидир.
Азиз мулкдорлар ҳар бирингизни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз