Томорқада семинар

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қашқадарё вилоятида амалий семинарлар ўтказмоқда.

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Миробод маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида томорқа ер эгалари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда Наманган вилоятидан келган агрономлар деҳқонларга илғор тажрибалар асосида ўз тавсия ва кўрсатмаларини беришди.

Миробод МФЙда 736 нафар томорқа ер эгаси 122 гектар ер майдонида кўкатлар, сабзавот экинлари экиб, деҳқончилик қилишади.

Масалан, ушбу маҳалладаги Очил Пирнафасовнинг 15 сотих томорқасида исмалоқ, укроп, пиёз, саримсоқпиёз ва редиска экилган. У ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, аҳолини арзон нархларда кўкатлар билан таъминлаб келмоқда. Хонадоннинг йиллик даромади 30-35 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, тумандаги Миришкор маҳалласида яшовчи фуқаро Тўрақул Нусратов 24 сотихлик томорқасида тўқсонбости усулида кўкатлар, саримсоқпиёз, пиёз, 2 сотихли иссиқхонасида лимон етиштириб, чорвачилик билан шуғулланиб, йилига 100-110 миллион сўмдан ошиқ даромад олмокда.

Ж.Галаев,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси.

http://uza.uz/uz/posts/tomorqada-seminar_655508

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram