Мингга яқин артезиан қудуқ қазилиб, уч минг гектар майдонга сув чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 30 июнида қабул қилинган “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси жойларда таъминланмоқда.

Унга кўра, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватланишини аҳолига тушунтириш мақсадида  Жиззах вилоятида Республика ўқув амалий кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Унда Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Экология ва атроф – муҳитни  муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси вакиллари иштирок этди.

-Аҳолига томорқа ерини суғориш учун  вертикал суғориш артезиан қудуқларини бурғулаш ишларини тизимли ташкил этиш, бу билан боғлиқ  ҳаражатларни қоплаб бериш тартиби борасида атрофлича тушинтириш бердик,-дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи  Н.Раҳмонов.

–Айни вақтда семинар иштирокчиларига манзилли дастурга  киритилган сув таъминоти оғир  Ғаллаорол тумани,  Гулистон МФЙ сидаги аҳоли томорқасини  суғориш учун  вертикал суғориш артезиан қудуқларини бурғулаш ишларини тажриба сифатида кўрсатдик.

Қайд этиш керакки, манзилли дастурга кўра, жорий йилда  юртимизнинг 104 та туманидаги  967 та МФЙ да  2721 та артезиан қудуқлари қазилди. Натижада 9742 гектар майдонни сув билан таъминлаш  режалаштирилган эди, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига  234 та МФЙ да 915 та артезиан қудуқлари  қазилиши натижасида 2851 гектар майдонга сув чиқарилди.  

Учрашувда Президентимизнинг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига кўра, Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида 2 дона бурғилаш машиналари ҳам беғараз ёрдам сифатида берилгани қайд этиб ўтилди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram