Спикер ўринбосари Чироқчида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Чироқчи туман Кенгаши сессиядан сўнг тумандаги “Уйшун” маҳалласида фаолият олиб бораётган “OMAF” ёрлиғи остида дистирланган тоза ичимлик сувини қадоқлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган “VERO BEVERAGES” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Спикер ўринбосари пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имконият ва имтиёзалр бериш орқали фаолиятини кенгайтириш лозимлиги борасида ўз таклифларини билдирди. Бу эса қишлоқларда янги иш ўринлари очилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда мазкур ишлаб чиқариш корхонасида 30 та янги иш ўрни очилган бўлиб, корхонани янги технологиялар билан жиҳозлаш орқали яна бир нечта иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

http://uzlidep.uz/news-of-party/7088?fbclid=IwAR0_LXbpKhIcjQWTSLqgKPOGQLBp1QrtJRw4Nl8gP27hg603CbZN0FTlzbs

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram