ЎзЛиДеП етакчиси ва депутатлар Ғаллаоролдаги завод фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов, партиянинг қуйи палатадаги фракцияси ва халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Калий Фосфат” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бу ерда карантин қоидаларига амал қилиш тартиби, ишчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
“Шарқ саноати” концерни базасида қишлоқ хўжалиги учун ўта муҳим бўлган сульфат калийли ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирлган бу заводда йилига 20 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда заводда 100 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилаётир.
Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач йилига 60 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ўринлари сонини эса 170 тага етказиш режалаштирилган.
Корхона ишчилари билан учрашувда ЎзЛиДеП сафига кирган 10 кишига аъзолик гувоҳномалари топширилди.
– ЎзЛиДеП дастури ва сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан яхши хабардормиз, – дейди партиянинг янги аъзоси Бердиёр Жумаев. – Корхонамиз жойлашган кичик иқтисодий ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда, янги иш ўринлари яратишга ҳисса қўшишга, ўзимиз овоз берган депутатларимизга яқиндан кўмакдош бўлиш мақсаддида партияга аъзо бўлдик.

photo_2020-08-13_13-06-41.jpg
photo_2020-08-13_13-06-43.jpg

http://uza.uz/oz/society/zlidep-etakchisi-va-deputatlar-allaoroldagi-zavod-faoliyati–13-08-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram