Мева-сабзавот маҳсулотлар экспортини кўпайтириш имкониятлари ишга солинмоқда
Қонунчилик палатасида шу йил 5 август куни ялпи мажлисда “ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевнинг ахбороти эшитилди.
Вазир ахборотида жумладан қуйидагиларни таъкидлади:
“Шу билан бирга бугунги кунда ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига тегишли бўлган 941 минг тонна қувватга эга 2046 та шундан 755 минг тонналик 1571 та музлатгичли ва 186 минг тонналик 475 та оддий омборхоналар мавжуд.
Жумладан, жорий йилнинг I ярмида қиймати 86 млрд сўмлик,
14,7 минг тонна сиғимга эга 14 та лойиҳалар ишга туширилди.
Жорий йилда лойиҳа қиймати 837 млрд сўм бўлган умумий қуввати 166 минг тонналик 246 та музлатгичли омборхоналар ташкил этилади ва 1,9 минг та янги иш ўринлари яратилади. Бунинг натижасида жорий йил охирига келиб жами мева-сабзавот маҳсулотларининг сақлаш қувватларининг умумий қуввати 1,1 млн тоннага етказиш чоралари кўрилади.
Ушбу сақлаш қувватларидан бир йилда камида икки марта фойдаланиш орқали 1,9 млн тонна (8 фоиз) маҳсулотни сақлаш имконияти мавжуд.
Бироқ юқоридаги самарали ишлар амалга оширилишига қарамай бугунги кунда ушбу қувватлардан 350-400 минг тоннага (30-40 %) ёки бир мавсум давомида фойдаланиб келинмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини тизимли сақлаш ва экспорт қилиш механизми яхши шаклланмаган.
Шундан келиб чиқиб, Вазирлик томонидан совутгичли ва сақлов омборхоналари тизимини рақамлаштириш ва омборхонлардан самарали фойдаланиш бўйича (яъни, сотувчи ↔ сақловчи → экспортёр ↔ харидор → истеъмолчилар ўртасида) онлайн платформасини яратиш бўйича иш ташкил этилмоқда.
Ушбу тизим маҳсулот етиштирувчи, сақловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлар интеграциясига ва онлайн режимда республиканинг барча худудларида мавжуд омборхоналар, уларда сақланаётган маҳсулотлар ҳақида керакли маълумотларни олишга пухта замин бўлиб хизмат қилади”
Дарҳақиқат, мамлакатимиз фермерлари, деҳқонлари, томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган мева – сабзавотларни экспорт қилишни кўпайтириш чоралари қишлоқ аҳолисининг даромади ва мнфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.