Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 97,2 трлн сўмни ташкил этди

2020 йилнинг январь– июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 93,9 трлн. сўмни, ўрмон хўжалиги – 2,8 трлн. сўмни, балиқ хўжалиги – 0,5 трлн. сўмни ташкил қилди. ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 24,1 фоизни ташкил этди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлақ ўсиш суръатига таъсири 0,6 ф.п.га тенг бўлди.

2020 йилнинг январь – июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизни (2019 – йилнинг январь – июнь ойлари мос равишда 2018 – йилнинг январь – июнь ойига нисбатан – 2,4 фоиз), шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 2,7 фоиз (2,4 фоиз), ўрмон хўжалиги – 2,0 фоиз (2,1 фоиз), балиқ хўжалиги – 16,7 фоиз (2,0 фоиз)ни ташкил қилди. 

2020 йилнинг январь – июнь ойлари якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лари умумий ҳажмининг 96,6 фоизи – деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар, 2,9 фоизи – ўрмон хўжалиги, 0,5 фоизи – балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. 

2020 йилнинг январь – июнь ойларида, ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (10 901 млрд. сўм), Тошкент (10 751 млрд. сўм) ва Андижон (10 075 млрд. сўм) вилоятларида қайд этилди. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Қорақалпоғистон Республикаси (2 797 млрд. сўм), Сирдарё (3 008 млрд. сўм) ва Навоий (4 534 млрд. сўм) вилоятларини келтириб ўтиш мумкин. 

https://kun.uz/news/2020/07/21/qishloq-ormon-va-baliq-xojaligi-mahsulotlarining-umumiy-hajmi-972-trln-somni-tashkil-etdi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram