Президент Сергелида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрд
Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлат раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.
Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.
Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
https://kun.uz/news/2020/05/29/prezident-sergelida-barpo-etilgan-16-qavatli-uyni-borib-kordi