Депутат кўмагида аҳоли томонидан етиштирилган кўчатлар ўз харидорини топди

Аввал ҳабар берганимиздек, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва маҳалла фолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан карантин талабларига риоя қилган ҳолда on-line режимида иш ташкил этилмоқда. 

Ҳусусан, Наманган шаҳри “Соҳибкор” маҳалласида ҳам томорқачилар фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли иш ташкил этиляпти.

– Маҳалламизда 16 та кўчат етиштирувчи хонадонларимиз мавжуд, – дейди “Соҳибкор” МФЙ раисининг Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари Матлуба Инамова. Лекин маҳалла аҳли томонидан етиштирилган қарийб 2 млн. тупга яқин помидор, булғор қалампири, бақлажон, райхон ва карам кўчатларини бугунги карантин даврида сотувини ташкил этишда қийинчиликлар юзага келаётганди. Депутатимизга шу муаммони ҳал этишда кўмаклашишларини илтимос қилдик.

Мазкур масалада маҳаллий Кенгаш депутати Ғиёсиддин Бабахановга қилинган мурожаат тез фурсатларда ҳал этилиб, аҳоли хонадонларидаги кўчатларни навбатма-навбат, белгиланган вақтда озиқ-овқат бозорлари ҳамда улгуржи ҳаридорларга етказиб бериш учун 2 та махсус дамас автомашинаси ажратилди ва уларнинг ҳаракатланиши учун рухсатнома олиб берилди. 

– Етиштирган кўчатларимизни сотиш учун депутатимиз томонидан берилган амалий ёрдамдан бениҳоят хурсандмиз дейди – фуқаро А.Артиқов. Яхши ният билан хонадонимиздаги 5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, помидор кўчатларини парваришладик, етиштирилган кўчатлардан 5 миллион сўм атрофида даромад олишни ният қилиб турибмиз. Бу билан оиламиз даромади янада яхшиланади.

Бир сўз билан айтганда бугунги коронавирус пандемияси даврида барча соҳаларда амалга оширилаётган тезкор ва таъсирчан чора-тадбирлар келгусида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.  

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

http://uzlidep.uz/news-of-party/6298

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram