Ўзбекистонда туячилик тармоғи ҳам ривожлантирилади.

Мойнақта жаңадан шөлкемлестирилип атырған “Мойнақ шарўашылық кластери” ЖШЖ не Германиядан 100 бас қара мал ҳəм Қазақстаннан 50 бас түйе алып келинеди.

Туя бош сонининг катта қисми «Ўзбек қоракўли» уюшмаси тасарруфида ҳамда шахсий хўжаликларда бўлиб, уларда туяларнинг умумий сони 17,2 минг бошни ташкил қилади. Туячиликда наслчилик ишлари Навоий вилоятидаги собиқ «Маданият» ширкат хўжалигида бир мунча яхши йўлга қўйилган.  

Туялар йил давомида яйловда сақланишга мослашганлиги билан яйлов ўсимликларидан янтоқ, каррак, мавсумий шўрадошлар ёки баланд ўсимликлар -саксовул, черкез, қандимнинг юқори қисми билан озиқланади.
 Туяларнинг юқори даражада кескин континентал иқлимга яхши мослашган, паст ҳосилли яйловлардан ҳам ўзининг озуқага бўлган талабини қондира олиши, қумли чўлларда масофани яхши босиб ўтиши ва узоқ яшаш хусусияти уларга ўртача серпуштлик ва маҳсулдорликни сақлаш имкониятини беради.

Чўл ҳудудида туячиликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга бўлса-да, тармоқни ривожлантиришга махсус дастур йўқлиги, туяларни урчитишнинг илмий асосланган тизимининг етарли даражада ишлаб-чиқилмаганлиги, илмий-тадқиқот ишларининг тўлиқ молиялаштирилмаганлиги, ихтисослаштирилган хўжаликлар сони камлиги ва туячилик хўжаликлари моддий-техник таъминотининг оғирлиги тўсқинлик қилмоқда.

  Туя сути ёғ, пишлоқ ва пархезбоп шувот ишлаб чиқариш хомашёси ҳисобланиб, шифобахшлик сифатлари билан ажралиб туради. Туя жуни тўқимачилик ва техник қулайликларга эга. У тивит ва қилчиқдан иборат. Энг кўп жунни бактрианлар (6–13 кг), бирмунча кам (2–3 кг) дромедарлар беради. Туя жуни бозорда доимо харидоргир ҳисобланади.

Келажакда туячиликни жадал ривожлантириш учун четдан наслли туяларни Ўзбекистонга келтириш, яйлов чорвачилигининг сердаромад тармоққа айлантириш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистоннинг  Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Максудов ўтган йилнинг ноябр ойида бутунжахон Туячилик ташкилоти раҳбари Шейх Фахд бин Фалах Ал Хислийн билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонга Саудия Арабистонининг инвестицияларини киритган ҳолда Ўзбекистонда  туячиликнинг комплекслари ташкил этиш, бунинг учун Саудиядан наслли туяларни Ўзбекистонга сотиб олиш, селекция-наслчилик ишларини, озуқа базасини яратиш ва соҳага илғорхорижий тажрибалар ваилм-фан ютуқларини жорий этиш масалалари бўйича келишувга эришилган.

Мазкур келишувга мувофиқ 2020 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикасининг туячилик соҳасидаги мутахассислари ва фермерлардан иборат делегациясини Саудия Арабистонига ташрифи режалаштирилган.

Интернетдан олинган маълумотлар асосида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош мутахассиси, қ.ф.н.    Ҳусанжон Ғиёсов

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram