Ҳайвонларни идентификация қилиш нимага керак?

Ҳайвонларни идентификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли қарорига асосан амалга ошириладиган муҳим зооветеринария тадбири ҳисобланади.

Ўзбекистон Бутун жаҳон савдо ташкилоти (БСТ) га аъзо бўлиши учун ҳам мазкур ташкилот томонидан қўйилган талабларнинг биттаси ҳам айнан мамлакатдаги барча ҳайвонлар халқаро стандартлар ва талаблар асосида тўлиқ идентификация қилиниши, ҳисобга олиниши ва ҳисобдан чиқариб борилиши шарт.

Идентификация қилинган ҳар бир ҳайвонга индивидуал номер (бирка) ва ветеринария паспорти расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 августдаги 7—сонли қарорига асоан ҳайвонларни идентификация хизмати учун ундириладиган тўлов белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2019 йил 27 августда рўйхатдан ўтган Низомга мувофиқ ҳар бир бош от, туя, эшак ва қорамол учун республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизини ёки 4360 сўмни ташкил этади. Бир бош қўй ва эчкилар учун бу тўлов республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизини, ит ва мушуклар учун 1 фоизини ташкил этади.  Аниқроқ қилиб айтсак, ҳар бир бош қорамол, от ва туяларга 4460 сўм, қўй ва эчкиларга 3345 сўм, уйда асраладиган ит ва мушукларга 2230 сўм идентификация учун хақ олинади.

Ҳайвонларни идентификациялаш ички ва ташқи бозорга чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини) қайси ҳайвондан олинганлиги, у идентификацияланганми, ҳисобга олинганми, соғломми, касал бўлмаганми, мажбурий сўйилмаганми, ундан олинган маҳсулотлар истеъмолга яроқлими ва бошқа шунга ўхшаш саволларга зудлик билан жавоб олиш имкони беради. Бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим тадбир ҳисобланади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош мутахассиси, қ.х.ф. номзоди: Ҳусанжон Ғиёсов.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram